Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БИРИНЧИ САФНИНГ ВА УНДАН КЕЙИНГИСИНИНГ ФАЗЛИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда юриб кетаётиб тикон шохини кўриб қолибди ва уни йўлдан олиб ташлабди. Бас, Аллоҳ унга шукр айтибди ва уни мағфират қилибди», дедилар.
Сўнгра У зот:
«Шаҳидлар бешдир; вабода ўлган, қорин касали билан ўлган, сувга ғарқ бўлиб ўлган, Йиқилган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар», дедилар. Яна:
«Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлур эдилар. Агар иссиқ вақтда намозга боришда нима борлигини билганларида, ким ўзарга боришар эдилар. Агар, Хуфтон ва Бамдод намозларида нима борлигини билганларида уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эркаклар сафининг энг яхшиси биринчисидир, энг ёмони охиргисидир. Аёлларнинг энг яхши сафи охиргисидир, энг ёмони аввалгисидир», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биз одамлардан уч нарсада афзал қилиндик; сафларимиз фаришталарнинг сафидек қилинди. Ернинг ҳаммаси бизга масжид қилинди ва унинг тупроғи қачон сув топа олмасанг биз учун покловчи қилинди», дедилар ва яна бир хислатни айтдилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари биринчи сафларни тўлатувчиларга саловот айтадилар. Аллоҳ таоло учун банда сафнинг тўлғизиш учун босган қадамдан кўра маҳбуброқ қадам йўқдир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Иброз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи сафга уч марта, иккинчи сафга бир марта саловот айтар эдилар».
Насаий ривоят қилган. ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио