Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Имом фақат унга эргашилмоғи учун қилинган. Бас, қачон у такбир айтса, сиз ҳам такбир айтинг. Қачон рукуъ қилса, сиз ҳам рукуъ қилинг. Қачон у тик туриб намоз ўқиса, сиз ҳам тик туриб намоз ўқинг. Қачон у ўтириб намоз ўқиса, сиз ҳам, барчангиз ўтириб намоз ўқинг», дедилар».
Абу Довуд келтирган лафзда:
«Имом фақат унга эришилмоғи учун қилинган. Бас, қачон у такбир айта, сиз ҳам такбир айтинг. У такбир айтмагунча сиз такбир айтманглар. Қачон у рукуъ қилса, сиз ҳам рукуъ қилинг. Қачон у сажда қилса, сиз ҳам сажда қилинг. У сажда қилмагунча сиз сажда қилманг».
Ҳумайдий айтдики:
«Қачон у ўтириб намоз ўқиса сиз ҳам ўтириб намоз ўқинглар» деганлари қадимги беморликларида бўлган. Сўнгра, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан кейин ўтириб намоз ўқиганлар, одамлар у зотнинг ортларидан тик туриб ўқиганлар. Уларни ўтиришга амр қилманглар. Охири амал олинади. Бу У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги амалларидир».
Бухорий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бошини имомдан олдин кўтарадиган одам Аллоҳ бошини эшакнинг бошига айлантириб қўйишидан қўрқмайдими?» дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бизга намозга ўтдилар. Намозни адо этиб бўлганларидан кейин бизга юзларини буриб:
«Эй, одамлар, албатта, мен сизнинг имомингизман, мендан олдин рукуъ ҳам, сажда ҳам, қиём ҳам, чиқиш ҳам қилманг. Бас, албатта, мен сизларни олдимдан ҳам, ортимдан ҳам кўрурман», дедилар. Сўнгра:
«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот билан қасамки, агар мен кўрган нарсани кўрсангиз, оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз», дедилар.
«Нимани кўрдингиз, Эй, Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Жаннатни ва дўзахни кўрдим», дедилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилган.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Эркак кишиларни изорларнинг озлигидан уларни бўйинларига тугиб олиб намоз ўқиётганларини кўрдим. Бас, бир киши:
«Эй, аёллар жамоаси, эркаклар бошларини кўтармагунча бошларингизни кўтарманглар», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон намозга келсангиз биз сажда қилиб турган бўлсак, сиз ҳам сажда қилинг ва уни ҳеч нарса санаманг. Ким ракъатни топса, намозни топган бўлади», дедилар».
Абу Довуд ва Дора Қутний ривоят қилган.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сиздан бирингиз намозга келса, имоми қайси ҳолда бўлса ҳам, имомнинг қилганини қилсин», дедилар».
Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио