Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚУЛ, ОЗОД ҚИЛИНГАН ҚУЛ, КЎЗИ ОЖИЗ, АЁЛ КИШИ ВА ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ИМОМЛИГИ

Оиша розияллоҳу анҳога у кишининг қуллари Заквон мусҳафга қараб имомлик қилар эди.
Бухорий ва Шофеъий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биринчи муҳожирлар ал-Асбага – Қубо яқиндандаги жойга – келганларида уларга Абу Ҳузайфанинг озод қилган қули Солим имомлик қилар эди. У ичларида Қуръонни энг кўп биладигани эди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзи ожиз Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни одамларга имом бўлиши учун ўз ўринларига қолдирганлар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

Абдурраҳмон ибн Халлод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Варақанинг уйига бориб зиёрат қилар эдилар. Бас, у ўзига муаззин олишга изн сўради. У зот унга муаззин қилиб бердилар ва ун(Умму Варақа)га аҳлига имомлик қилишга амр қилдилар. Абдурраҳмон:
«Мен у аёлнинг муаззини қари чол эканини кўрдим», деди».
Абу Довуд ва ал-Ҳоким ривоят қилган. Ибн Хузайма, саҳиҳ, деган.

Амр ибн Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига вакил бўлиб боришган эдилар. Ортга қайтишни ирода қилган чоғларида:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, бизга ким имом бўлади?» дедилар. У зот:
«Қуръонни кўп жам қилганингиз ёки Қуръонни кўп олганингиз», дедилар. Мен уларнинг Қуръоннни кўп жам қилгани эдим. Бас, мени олдинга ўтказдилар. Ҳолбуки мен ёш бола эдим. Устимда шамла номли кийимим бор эди. Жармнинг қандоқ тўпламига ҳозир бўлсам уларнинг имоми бўлар эдим. Уларнинг жанозаларини ҳам ўқир эдим. Бугунги кунимгача шундоқ».
Абу Довуд, Бухорий ва Насаий ривоят қилган.

Абу Довуд ва Дора Қутний келтирган ривоятда:
«Фарз намоз ҳар бир мусулмоннинг ортидан, у яхши бўлса ҳам, фожир бўлса ҳам, кабира гуноҳларни қилса ҳам вожибдир», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио