Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЕНГИЛ ВА ЯХШИЛАБ НАМОЗ ЎҚИШ

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам:
«Аллоҳга қасамки, Эй, Аллоҳнинг Расули, мен Бамдод намозидан фалончининг бизга (намозни) чўзиб юборганидан орқада қоламан», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша кунидек шиддатли ғазабланганларини кўрмадим. У зот:
«Албатта, сизлардан нафрат қилдирувчилар бор. Қай бирингиз одамларга намоз ўқиб берса, енгил ўтказсин. Албатта, уларнинг ичида заифи, каттаси ва ҳожатлиси бор. Қачон ўзи намоз ўқиса хоҳлаганича чўзсин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш енгил ва тугал намоз ўқийдиган имомнинг ортидан ҳеч намоз ўқиганим йўқ. У зот бувакнинг йиғисини эшитар ва унинг онаси фитнага учрамасин, деб намозини енгиллатар эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Албатта, мен намозда туриб уни чўзишни ирода қиламан. Бирдан бувакнинг йиғисини эшитиб қолиб, унинг онасига машаққат солишни ёқтирмай намозимни енгиллатаман», деганлар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Улар сизларга намоз ўқиб берурлар. Агар тўғри ўқисалар (ажр) сизнинг фойдангизга. Агар хато қилсалар (ажр) сизнинг фойдангизга, (гуноҳ) уларнинг зарарига», дедилар».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одамга изн олмасдан туриб бошқа бировнинг уйи ичига назар солиши ҳалол эмас. Агар назар солса, худди киргандек бўлади. Бир қавмга имом бўлиб, ўзига хос дуо қилиши ҳам ҳалол эмас. Агар (шундоқ) қилса, уларга хиёнат қилган бўлади. Ҳожати қистаб турган намозга турмайди», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио