Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИМОМНИНГ СИФАТИ ҲАҚИДА

Молик ибн ал-Хувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир оғайним билан бордик. У зотнинг ҳузурларидан туриб жўнамоқчи бўлганимизда, бизга:
«Намоз ҳозир бўлса, азон айтинглар, сўнгра иқома айтинглар, иккингиздан каттангиз имом бўлсин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган. Абу Довуднинг ривоятида:
«Яхшиларингиз азон айтсин, аҳли Қуръонларингиз имом бўлсин», дейилган.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катта бўлганлари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса майли», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Атияя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Молик ибн ал-Ҳувайрис бизнинг намозгоҳимизга келиб ҳадис айтиб берар эди. Бир куни намоз ҳозир бўлди. Биз унга:
«Олдингга ўтинг», дедик.
«Сизлардан бирингиз ўтсин, мен нима учун ўтмаслигимни айтиб бераман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир қавмни зиёрат қилса, уларга имом бўлмасин, улардан бири имом бўлсин», деганлар ини эшитганман», деди».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч кишининг намозлари қулоқларидан юқори кўтарилмайди; Хожасидан қочган қулники, ҳатто қайтиб келгунча, эрини ноҳақ ғазабнок қилган хотинники ва қавми ёмон кўрган имомники», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч киши қиёмат куни миск тепаликларида бўлурлар. Уларга аввалгилару ва охиргилар ҳавас қилурлар. Ҳар кеча кундузи беш намозга азон айтадиган одам. Бир қавмга имом бўлиб, қавми ундан рози бўлган киши ва ҳам Аллоҳнинг, ҳам хожаларининг ҳаққини адо этган қул», дедилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио