Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖАМОАТ НАМОЗИДАН ҚОЛИШГА УЗРЛАР

Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳу совуқ ва шамолли кечада намозга азон айтди. Сўнгра:
«Огоҳ бўлинглар! Ўз жойларингизда намоз ўқинглар!» деди. Кейин эса:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам совуқ ва ёмғирли кеча бўлса муаззинга: Огоҳ бўлинглар! Ўз жойларингизда намоз ўқинглар!» дейишни амр қилар эдилар», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Маҳмуд ибн Робеъ розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Итбон ибн Молик ўз қавмига имомлик қилар эди. Унинг кўзи ожиз эди. Бас, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Албатта, зулмат, сел бўлиб туради, мен эса кўзи ожиз одамман. Эй, Аллоҳнинг Расули, менга уйимдан бир маконда намоз ўқиб беринг, ўша жойни намозгоҳ қилиб оламан», деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уникига келдилар ва:
«Қаерда намоз ўқиб беришимни хоҳлайсан?» дедилар. У уйидаги бир жойга ишора қилди. Бас, У зот ўша жойда намоз ўқидилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нидо қилувчи – муаззинни – эшитсаю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар».
«Узр нимадир?» дейилди. У зот:
«Хавф ва беморлик», дедилар»
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио