Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ҲУКМИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир қанча одамларни йўқ бўлганини билиб:
«Батаҳқиқ, мен бир кишини одамларга намозга ўтиб беришни амир қилиб, ўзим хилоф қилиб намозга келмаётганларга бориб, уларнинг уйларига ўтин қалаб туриб устларидан ёқиб юборишни қасд қилдим. Агар бирлари семиз гўштли суякни топсалар, унга ҳозир бўлар эдилар», дедилар. Яъни, хуфтонга, демоқчилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Бошқа ривоятда:
«Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бамдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларни олдига бориб устларидан уйларига ўт қўйиб юборишни қасд қилдим», деганлар.

Абу Дардаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қишлоқдами, саҳродами уч киши бўлсаю, улар ичида жамоат намози қоим қилинмаса, албатта, Шайтон уларга эга чиқар. Жамоатни лозим тут. Айрилганни бўри ер», дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган. ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир кўзи ожиз одам келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, менинг масжидга етаклаб олиб келадиган одамим йўқ, уйимда намоз ўқийверайми?» деди.
У зот унга рухсат бердилар. У орқага қайтиб кетаётганида чақириб:
«Намозга айтилган азонни эшитасанми?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Ундоқ бўлса жавоб бер», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио