Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖАМОАТ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишиниинг жамоат ила ўқиган намози унинг уйидаги ва бозоридаги намозидан йигирма беш баробар кўп бўлади. Бундоқ бўлишининг сабаби, қачон у яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра масжидга чиқса. Уни масжидга намоздан бошқа нарса чиқармаган бўлса, босган ҳар бир қадимида, албатта, бир даража кўтарилиб, бир гуноҳ ўчирилади. Бас, қачон намоз ўқиса, мадомики намозгоҳида турар экан, агар таҳорати кетмаган бўлса, фаришталар унга саловот айтиб туради.
«Эй, бор Худоё, унга саловот юборгин. Эй, бор Худоё, унга раҳм қилгин», дейдилар. Сизлардан бирингиз мадомики намозга интизор бўлар экан намозда турган ҳисобаланади», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг намоздан энг катта ажр оладигани юриб келиши узоқ бўлганидир. Имом билан намоз ўқишга интизор бўлганнинг ажри намозни ўқиб бўлиб ухлаганнинг ажридан улуғдир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Хуфтон намозини жамоат ила ўқиса, худди кечасининг ярмини ибодатла бедор ўтказгандек бўлади. Ким Бамдод намозини жамоат билан ўқиса, худди кечанинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Охирги иккисининг лафзи қуйидагича:
«Ким Хуфтон намозига жамоат ила ҳозир бўлса, унга кечанинг яримини бедор ўтказгандек бўлар. Ким Хуфтон ва Бамдодни жамоат ила ўқиса, унга кечани бедор ўтказгандек бўлур».

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир кишининг бошқа бир киши билан ўқиган намози, ёлғиз ўзи ўқиган намозидан кўра афзалдир. Унинг икки киши билан ўқиган намози бир киши билан ўқиган намозидан афзалроқдир. Қанчалик кўпайса, Аллоҳ азза ва жалла учун шунчалик маҳбубдир», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган. Ибн Хузайма, саҳиҳ, деган.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Бир тонгда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозидан ушланиб қолдилар. Ҳаттоки, қуёш кўзини кўрай деб, қолдик. Сўнгра шошилиб чиқдилар ва намозга турилди. Намозни енгил қилиб ўқидилар. Салом берганларидан кейин овозларини баланд кўтариб:
«Сафларингизда қандоқ турган бўлсангиз шундоқ туринглар», дедилар. Сўнгра биз томонга бурилдилар ва:
«Энди мен сизларга мени бу тонгда нима тутиб қолганини айтиб бераман. Мен кечаси туриб таҳорат қилдим ва муяссар қилганича намоз ўқидим. Сўнгра намозимда мудраб қолибман, бир оз оғирлашдим. Бир вақт қарасам... Роббим табарока ва таоло ҳузурида энг гўзал сувратда турибман. Бас, У зот:
«Эй, Муҳаммад!» деди.
«Лаббайка Роббим», дедим.
«Малаъул Аъло нима ҳақида тортишмоқда?» деди.
«Билмасам», дедим. (Уч марта шундоқ дейилди). Кейин кафтини икки курагим орасига қўйганини кўрдим ва бармоғи учларининг совуқлигини икки эмчагим орасидан ҳис қилдим. Бас, менга ҳар бир нарса тажалли қилди ва ҳаммасини танидим. Бас, У зот:
«Эй, Муҳаммад!» деди.
«Лаббайка Роббим», дедим.
«Малаъул Аъло нима ҳақида тортишмоқда?» деди.
«Гуноҳларни ювувчи нарсалар ҳақида», дедим.
«Улар нималардир?» деди.
«Яхшилик ишлар томон қадам босмоқлик. Масжидларда намоздан кейин ўтирмоқлик. Қийинчилик пайтида таҳоратни яхшилаб қилмоқликдир», дедим.
«Яна нима ҳақида (тортишмоқдалар)?» деди.
«Таом беришлик, юмшоқ сўз бўлишлик, кечаси одамлар ухлаб ётганда намоз ўқишлик ҳақида», дедим.
 «Сўра! Эй, бор Худоё, албатта, мен Сенда яхшиликларни қилишни, ёмонликларни тарк этишни, мискинларга муҳаббат қилишни, мени мағфират қилишингни ва менга раҳм қилишингни қачон бир қавмни фитнага учратишни ирода қилсанг, мени фитнага учрамаган ҳолимда вафот этдиришингни сўрайман. Мен Сендан муҳаббатингни, Сенга муҳаббат қиладиганларнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга яқинлаштирадиган амалнинг муҳаббатини сўрайман», деб айт», деди»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, улар ҳақдир. Бас, уларни ёд олинглар ва таълим беринглар, дедилар».
Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио