Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАМОЗ ЎҚИШ МАКРУҲ ЖОЙЛАР ҲАҚИДА

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Умму Салама Ҳабашистон ерида ўзи кўрган, Мория, деб аталадиган канийса ҳақида, унинг ичида кўрган сувратлар ҳақида зикр қилди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ана ўшалар, ичларидан солиҳ банда ёки солиҳ киши ўлса, унинг қабри устига масжид қурар ва ичига ўша суратларни солар эдилар. Ана ўшалар, Аллоҳ таолонинг ҳузурида халойиқнинг энг ёмонларидир», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жон таслим вақти келганда, юзларига хомийса(чойшабсимон кийим)ни ташлар, қачон нафаслари қисса уни очиб ташлар эдилар. У зот ўша ҳолатда туриб:
«Яҳудий ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, анбиёларинининг қабрларини масжид қилиб олдилар, деб улар қилган нарсадан огоҳлантиррар эдилар».
Икковини Бухорий, Муслим ривоят қилган.

Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидан беш кун олдин:
«Мен Аллоҳ ҳузурида сизлардан халийлим борлигидан ўзимни поклайман. Чунки, Аллоҳ таоло Ўзига худди Иброҳимни халийл қилганидек мени ҳам халийл қилиб олди. Агар умматимдан халийл оладиган бўлсам, Абу Бакрни халийл қилиб олган бўлар эдим. Огоҳ бўлинглар, сиздан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжидлар қилиб олар эдилар. Огоҳ бўлинглар, қабрларни масжидлар қилиб олманглар. Албатта, мен сизларни бундан қайтараман», дедилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ернинг ҳаммаси масжиддир. Фақат ҳаммом ва мақбара бундан мустаснодир», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ривоят қилган.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан туяхонада намоз ўқиш ҳақида сўралди. Бас, У зот:
«У ерда намоз ўқиманглар, чунки у(туя)лар шайтонлардир», дедилар. Қўй қўраларидаги намоз ҳақида сўралган эдилар:
«Унда намоз ўқийверинглар, у(қўй)лар баракадир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзи:
«Қўй қўраларида намоз ўқийверинглар, туя чўкадиган жойда намоз ўқиманглар», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Термизий қилган ривоятда:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид бино қилинишидан олдин қўй қўрасида намоз ўқир эдилар», дейилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойда намоз ўқишдан наҳий қилдилар; ахлатхонада, қассобхонада, мақбарада, йўл ўртасида, ҳаммомда, туя боғланадиган жойда ва Байтуллоҳул Ҳаромнинг устида».
Термизий ривоят қилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васаллам мени мақбарада намоз ўқимоғимдан наҳий қилдилар. У зот мени Бобил ерида намоз ўқимоғимдан наҳий қилдилар. Чунки, у лаънатланган ердир».
Абу Довуд ривоят қилган.
Бухорий келтирган лафзда:
«Али Бобилнинг ер ютган жойида намоз ўқишни макруҳ кўрди», дейилган. Аллоҳ билувчидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио