Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен масжидларни баланд қилишга амр қилинмаганман», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Албатта, сиз яҳудий ва насаролар зийнатлаганидек, у(масжид)ларни зийнатлайсиз», дедилар». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича қиёмат қоим бўлмас», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
|