Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АЁЛЛАРНИНГ МАСЖИДЛАРГА БОРИШЛАРИ ҲАҚИДА

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодни қоронғуроқ пайтда ўқир эдилар. Бас, мўминларнинг аёллари қоронғуда танилмай қайтиб кетар эдилар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки, сиздан аёлларингиз кечаси масжидга бориш учун изн сўраса, уларга изн беринг», дедилар».
Икковини Бухорий, Муслим ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидларидан ман қилманглар», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган ҳамда:
«Лекин, ҳидсиз бўлган ҳолларида чиқсинлар»ни зиёда қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларга кечаси масжидларга боришга изн беринглар», дедилар. У(Ибн Умар)нинг Воқид, деган ўғли:
«Ундоқ бўлса, у(аёл)лар буни фасод этиб тутурлар», деди. У киши, анинг кўксига бир уриб:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, дейману, сен йўқ, дейсанми?!» деди».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши:
«Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар нимани пайдо қилганларини кўрганларида уларни, худди Бани Исроил аёллари ман қилинганларидек, албатта, масжиддан ман қилган бўлур эдилар», деди. Мен Амрага:
«Улар ман қилинганмидилар?»-дедим.
«Ҳа!» деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Абдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:
«Қачон сизлардан бирортангиз масжидга ҳозир бўлса, ҳеч хушбўй суртмасин», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Қайси бир аёл хушбўй суртган бўлса, биз билан Хуфтон намозига ҳозир бўлмасин», деганлар.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёл кишининг ҳужрасидаги намози ҳовлисидаги намозидан, қазноғидаги намози ҳужрасидаги намозидан афзалдир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Аёлларингизни масжидлардан ман қилманг, зотан, ҳужралари улар учун яхшироқдир», деганлар.
Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио