Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо масжидига ҳар шанба куни пиёда ва уловда келар эдилар». Ибн Умар ҳам шундоқ қилар эдилар. Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.
Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қубо масжиддаги намоз худди умра кабидир», дедилар». Термизий ва Насаий ривоят қилган.
|