Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

УЧ МАСЖИД ФАЗЛИ

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ер юзида қурилган энг аввалги масжид ҳақида сўрадим. У зот:
«Масжидул Ҳаром», дедилар.
«Сўнгра қайси?» дедим.
«Масжидул Ақсо» дедилар.
«Ораларида қанча (вақт) бор?» дедим.
«Қирқ йил». Сўнгра: «Ер сенинг учун масжиддир. Сенга қаерда намоз вақти етса, ўқи», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади; Менинг ушбу масжидимга, Масжидул Ҳаромга ва Масжидул Ақсога», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уйим билан минбарим ўртасида жаннат боғларидан бир боғ бор. Минбарим эса ҳовузимнинг тепасидадир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг ушбу масжидимдаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат Масжидул Ҳаром бундан мустасно», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Мен анбиёларнинг охиргисиман, масжидим, масжидларнинг охиргисидир», деганлари зиёда қилинган.
Бухорий, Муслим , Термизийлар ривоят қилган.
Ибн Можа:
«Масжидул Ҳаромдаги намоз ундан бошқадаги юз минг намоздан афзалдир» деган жумлани зиёда ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Амир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сулаймон ибн Довуд алайҳиссалом Байтул Мақдисни бино қилган чоғларида уч нарсани сўради; У(Аллоҳ)нинг ҳукмига тўғри келадиган ҳукмни, бас, унга бу берилди. Ўзидан кейин бировга берилмайдиган мулкни, бас унга бу ҳам берилди. Унинг биносидан фориғ бўлганларида, у ерга фақат намоз ўқиш учунгина келган ҳар бир одамни гуноҳларидан худди онасидан туғилган кунидек чиқаришини сўради».
Насаий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходималари Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши:
«Эй, Аллоҳнинг Расули бизга Байтул Мақдис ҳақида фатво беринг», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Унга боринглар ва намоз ўқинглар. Бас, агар бормасангиз ва намоз ўқимасангиз, унинг қандилларида ёқилиши учун мой юборинг», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио