Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАСЖИДЛАР ВА УЛАРГА БОРИШ ФАЗЛИ ҲАҚИДА

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради»-деганларини эшитганман».
Бошқа бир ривоятда:
«Жаннатда бир уй», дейилган.
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Баъзи намозларингизни уйларингизда ўқинг, улар ни қабр қилиб қўйманг», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳовлиларда масжидлар қуришга, уларнинг тозаланишига ва хушбўй қилинишига амр қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анбиёлардан олти нарса ила афзал қилиндим; Менга жамловчи калималар берилди. Менга қўрқинч ила нусрат берилди, ўлжалар ҳалол қилинди, ер покловчи ва масжид қилинди, барча халойиққа Пайғамбар этиб юборилдим ва мен ила набийлар хатм этилди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга энг маҳбуб юртлар, масжидлардир. Аллоҳга энг мағзуб юртлар, бозорлардир», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эртами кечми масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди», дедилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилганлар.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ Кунда соясига олур; Одил Имом, ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганда, мен Аллоҳдан қўрқаман деган одам, садақани махфий қилиб, ҳатто чап қўли ўнг қўли қилган нафақани билмай қолган одам ва Аллоҳни холий қолиб эслаганда кўзидан ёши оққан одам», дедилар».
Бешовлридан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики, сиздан бирингиз ўзининг намоз ўқиган намозгоҳида, таҳорати кетмай турган бўлса, фаришталар унга саловот айтур:
«Эй, бор Худоё уни мағфират қил. Эй, бор Худоё, уни раҳм қил», дерлар», деб айтдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжиддан қанча узоқ бўлганнинг ажри шунча улуғ бўлар», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бир уйга Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси ила даражаси кўтарилади», дедилар».
Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшилаб таҳорат қилиб борсаю, одамларни намоз ўқиб бўлганларида топса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша намозга ҳозир бўлиб, уни ўқиганларнинг ажрича ажр берур. Бу уларнинг ажрларидан бирор нарсани кам қилмас», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳовлиларимиз масжиддан узоқ эди. Масжидга яқин бўлиш мақсадида уйларимизни сотмоқчи бўлдик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни наҳий қилиб: «Албатта, сизга ҳар бир қадамингиз учун даража бўлур», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Эй, Бани Салама, ҳовлиларингизни лозим тутинглар. Изларингиз ёзилур», дедилар. Улар:
«Биз кўчганимизда бунчалик сурур бағишламас эди», дедилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилган.

 Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидларга зулматларда юриб борувчиларга қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорийлардан бир киши ўлими олдидан:
«Мен сизга бир ҳадис айтурман. Бу ҳадисни сизга фақат савоб умидадигина айтурман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Қачонки, бирингиз яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра намозга чиқиб, ўнг қадамини кўтариши билан Аллоҳ азза ва жалла, албатта, унга бир яхшилик ёзади, чап қадамини қўйиш билан Аллоҳ азза ва жалла, албатта, унинг бир ёмонлигини ўчиради. Бас, бирингиз хоҳласа яқин бўлсин, ёки узоқ бўлсин. Агар масжидга келиб жамоат билан намозини ўқиса, уни мағфират қилинур. Агар масжидга келганида намознинг баъзисини ўқиб бўлишган, баъзиси қолган бўлсаю, етган жойидан ўқиш ҳам ўшандоқ бўлади. Агар масжидга келганида намозни ўқиб бўлишган бўлсалар ҳам ўшандоқ бўлади», деганларини эшитганман», деди».
Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг»-дедилар. Мен:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, жаннат боғлари нимадир?»-дедим. У зот:
«Масжидлар», дедилар.
Мен: «Сайл нимадир, Эй, Аллоҳнинг Расули?» дедим.
«Субҳаналлоҳу вал ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар», дедилар».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Бомдодни ўқисалар, то қуёш чиққунча намозгоҳларида ўлтирар эдилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио