Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАМОЗДА ҲОЖАТ УЧУН ЕНГИЛ ИШ ҚИЛИНСА ЖОИЗ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга имом бўлиб намоз ўқиётганларини кўрдим. Умома бинти Абу Осс, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнабнинг қизи, елкаларида эди. Бас, қачон рукуъ қилсалар, уни ерга қўяр ва саждадан турсалар, қайтариб олар эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Қачон сажда қилсалар, уни қўяр ва қачон турсалар, кўтариб олар эдилар», дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки қорани; заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар», дедилар».
«Сунан» эгалари ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У киши:
«Келсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда, эшикни беркитиб олиб намоз ўқиётган эканлар. Бас, юриб келиб менга эшикни очдилар ва яна ўз жойларига қайтдилар», дедилар. Ва у(Оиша) эшикни қибла тарафда эканини васф қилдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Батаққиқ, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида У зот билан қибланинг ўртасида ёнбошлаб ётганим бор. Бас, қачон сажда қилишни хоҳласалар, оёқларимни қўллари билан туртар эдилар. Мен оёқларимни йиғиштирар эдим. У зот сажда қилар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Намоз ўқиб турганларида оёқларимни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиблаларига чўзар эдим. Бас, қачон сажда қилсалар, мени туртар эдилар. Мен оёқларимни кўтарар эдим. Бас, қачон турсалар уларни чўзар эдим», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тасбиҳ эркаклар учун, қарсак хотинлар учун», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Кимга намозда бир нарса ориз бўлса, тасбиҳ айтсин. Чунки, қачон тасбиҳ айтса, унга илтифот қилинур. Қарсак аёллар учундир», дедилар».
Уччовлари ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Билолга, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда турганларида улар У зотга салом беришса қандоқ қилиб жавоб беришлари ҳақида айтдим. У:
«Қўллари билан ишора қилар эдилар», деди».
Термизий ривоят қилган.
Абу Довуд:
«Кафтларининг ортини юқорига қилиб ёзар эдилар», деган жумлани зиёда қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот мени бир ҳожат ила юбордилар. Қайтиб келсам, намоз ўқиётган эканлар. Бас, У зотга салом бердим, У киши жавоб қайтармадилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Қўллари билан, бундоқ, дедилар, яъни, ишора қилдилар». Намоздан бурилганларидан кейин:
«Мени сенга алик олишимдан намоз ўқиётганимгина манъ қилди», дедилар».
Бухорий, ишоратсиз, Муслим ва Абу Довуд тўлалигича ривоят қилишган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келадиган маълум вақтим бор эди. Қачон келсам, У зотдан кириш учун изн сўрар эдим. Агар намоз ўқиётган бўлсалар, тамоқ қириб йўталар эдилар, мен кирар эдим. Агар фориғ бўлсалар, киришимга изн берар эдилар».
Насаий ва Аҳамад ривоят қилган.

Уқба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Аср намозини ўқидим. У зот салом беришлари билан шошилиб туриб баъзи хотинлари олдиларига кирдилар. Сўнгра қайтиб чиқдилар ва қавмнинг юзидаги шошилганларидан таажжубни кўриб:
«Намозда туриб, ҳузуримиздаги ёмби тиллони эслаб қолдим, унинг бизнинг ҳузуримизда тунаб қолишини хуш кўрмадим. Бас, уни тақсимлаб юборилишини амр қилдим», дедилар».

Умар:
«Албатта, мен намозда турган ҳолимда ўз аскарларимни ҳозирлайман», деди».
Икковини Бухорий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио