Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ШУКР САЖДАСИ

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хурсанд бўладиган иш келган эди, Аллоҳга сажда қилиб йиқилдилар», дейилган.

Омир ибн Саъддан у киши ўз отасидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккадан Мадинага бормоқни ирода қилиб чиқдик. Азварога яқинлашганимизда У зот тушиб, икки қўлларини кўтариб, бир муддат Аллоҳга дуо қилдилар. Сўнгра саждага йиқилдилар ва узоқ қолдилар. Сўнгра туриб, икки қўлларини кўтариб Аллоҳга бир муддат дуо қилдилар. Сўнгра саждага йиқилдилар ва узоқ қолдилар. Сўнгра туриб, икки қўлларини бир муддат кўтариб турдилар. Сўнгра саждага йиқилдилар. Кейин эса:
«Мен Роббимдан умматимга шафоат сўрадим. Бас менга умматимнинг учдан бирини берди. Мен Роббимга шукр қилиб саждага йиқилдим. Сўнгра бошимни кўтариб, Роббимдан умматим учун (шафоат) сўрадм. Бас, менга умматимнинг учдан бирини берди. Мен Роббимга шукр қилиб саждага йиқилдим. Сўнгра бошимни кўтариб, Роббимдан умматим учун (шафоат) сўрадим. Бас, менга охирги учдан бирни берди. Мен Роббимга саждага йиқилдим», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио