Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТИЛОВОТ САЖДАСИ ҲУКМИ


Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ван Нажми»ни ўқиб бердим. Бас, У зот унда сажда қилмадилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Робийъа ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Умар ибн Хаттоб Жума куни минбарда «Наҳл» сурасини қироат қилди. Бас, сажда оятига етганда тушиб, сажда қилди. Одамлар ҳам сажда қилдилар. Келаси Жума бўлганида, яна ўша сурани қироат қилди. Сажда (ояти) келганда:
«Эй, одамлар, албатта, ҳозир сажда оятидан ўтамиз, бас, ким сажда қилса, батаҳқиқ, тўғри қилган бўлади. Ким сажда қилмаса, унга гуноҳ йўқ», деди. Умар розияллоҳу анҳу ўзи сажда қилмади».

Ибн Умар:
«Аллоҳ бизга саждани фарз қилмаган магар хоҳласак (қиламиз)», деди».
Иккисини Бухорий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси Қуръон (оятлари) саждасида қайта-қайта: «Юзим ўзини куч ва қудрати ила халқ қилган, қулоқ ва кўзини ёрган зотга сажда қилди», дер эдилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио