Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТИЛОВАТ САЖДАСИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон одам боласи сажда оятини қироат қилиб, сажда қилса, шайтон четга чиқиб йиғлайди: «Вой, шўрим қурсин», дейди» дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Вой, шўрим! Одам боласи саждага амр қилинди ва сажда қилди. Энди унга жаннат берилур. Мен саждага амр қилиндим ва бош тортдим. Менга дўзах берилур», дейди» дейилган.
Муслим ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда ояти бор сурани қироат қилиб, сажда қилар эдилар. Биз ҳам У зот билан сажда қилар эдик. Ҳаттоки, биримиз пешонасига жой топа олмай қолар эди».
Уччовлари ривоят қилишган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қуръон қироат қилиб берар, қачон сажда оятидан ўтсалар такбир айтиб сажда қилар эдилар. Биз ҳам у киши билан сажда қилар эдик».
Абу Довуд ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, «Ҳаж» сурасида иккита сажда борми?» дедим. У зот:
«Ҳа. Ким у икковига сажда қилмаса, уларни қироат қилмасин», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Ал-Ҳоким ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума куни Бамдод намозида «Алиф лаам, мийм танзийлус сажда» ва «Ҳал ата алал инсони ҳийнун» сураларини ўқир эдилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Сод» азийматли» - таъкидланган саждалардан эмас. Батаҳқиқ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни унда сажда қилганларини кўрдим».
Бухорий, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб «Сод» сурасини қироат қилдилар. Сажда оятига етганларида тушиб сажда қилдилар. Одамлар ҳам у киши билн сажда қилдилар. Бошқа бир куни уни қироат қилдилар. Саждага етганларида одамлар саждага тайёрлана бошладилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, у бир Пайғамбарнинг тавбаси, холос. Лекин, мен сизни саждага тайёрланганингизни кўрдим», дедилар-да тушиб, сажда қилдилар. Одамлар ҳам сажда қилдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада «Нажм» сурасини қироат қилиб, сажда қилдилар. У зот билан бўлганлар ҳам сажда қилдилар. Фақат бир чол кафтига майда тош ёки тупроқ олиб пешонасига кўтарди ва: «Менга шу ҳам кифоя қилади», деди. Шундан кейин уни кофир ҳолида қатл бўлганини кўрдим».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ван Нажмми»да сажда қилдилар. У зот билан мусулмонлар, мушриклар, жин ва инслар ҳам сажда қилдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилган.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан Хуфтон намозини ўқидим. Бас, у киши «Изас самоауш шаққат»ни қироат қилди ва (тиловот) сажда қилди. Мен:
«Бу нима?» дедим. У киши:
«Бу саждани Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан қилганман ва токи У зотга йўлиққинумча қилавераман», деди».
Бешовларидан фақат Теримизий ривоят қилмаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга «Изас самаъуш шаққат» ва «Иқроъ бисми Роббика»да сажда қилганмиз».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Қуръонда ўн бешта сажда оятини ўқитган эканлар. Улардан учтаси «Муфассал»да ва «Ҳаж» сурасида иккита сажда бор экан».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўн битта (тиловот) сажда қилдим. «Нажм»даги ўшалардан биридир».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио