Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САҲВ САЖДАСИНИНГ САБАБЛАРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз туриб намоз ўқий бошласа, албатта, шайтон келиб уни адаштира бошлайди, ҳаттоки, у қанча намоз ўқиганини билмай қолади. Бирингиз қачон шундоқ ҳолни топса, ўтирган ҳолида икки марта сажда қилсин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Абу Довуд:
«Саломдан олдин»ни зиёда қилган.

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз намозда шакка тушиб қолса, бас, қанча ўқиганини билмай қолса, уч ракъатми, тўрт ракъатми? Бас, шакни ташласин ва ўзи қаттиқ ишонган томонига бино қилиб ўқисин. Сўнгра салом беришидан олдин икки марта сажда қилсин. Агар беш ракъат қилган бўлса, ўша икки сажда унинг намозини жуфтга айлантиради. Агар тўрт ракъатни тамом қилиш учун ўқиган бўлса, у икки сажда шайтоннинг бурнини ерга ишқаган бўлади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз намозида унитиб қолиб бир ракъат ўқидими, икки ракъат ўқидими била олмай қолса, бир ракъат ўқидим, деб олсин. Агар икки ракъат ўқидими, уч ракъат ўқидими била олмай қолса, икки ракъат ўқидим, деб олсин. Агар уч ракъат ўқидими, тўрт ракъат ўқидими била олмай қолса, уч ракъат ўқидим, деб олсин ва салом беришидан олдин иккита саҳв саждаси қилсин», дедилар.
Аҳмад ва Термизий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни ўқиётиб икки ракъатни ўқигандан кейин ўтирмай туриб кетдилар. Намозни тамомлаганларида икки марта сажда қилдилар. Ундан кейин салом бердилар. У икки саждани у зот билан одамлар ҳам қилдилар. Бу унитган ўтириш ўрнига эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон имом икки ракъатдан кейин туриб кетса, агар ғоз туриб олишдан олдин эслаб қолса, ўтирсин, агар ғоз туриб олган бўлса, ўтирмасин, икки марта саҳв саждаси қилиб олади», дедилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Байҳақийлар ривоят қилишган.

Зиёд ибн Илоқа розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Муғийра бизга намозга ўтди. Икки ракъат ўқигандан кейин, ўтирмай туриб кетди. Бас, орқасида турганлар тасбиҳ айтдилар. У эса уларга, туринглар, деб ишора қилди. Намоздан фориғ бўлганида, салом берди ва икки саҳв саждасини қилди ва:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар», деди».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Аср намозини ўқиб бердилар. Икки ракъатдан кейин салом бердилар. Бас, Зул Ядайни туриб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, намоз қисқардими ёки ёддан чиқардингизми?» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бири ҳам бўлгани йўқ» дедилар.
«Батаҳқиқ, ўшанинг баъзиси бўлди, эй, Аллоҳнинг Расули», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзланиб:
«Зул Ядайни рост айтаяптими?» дедилар.
«Ҳа! Эй, Аллоҳнинг Расули», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намознинг қолганини тамом қилдилар. Сўнгра, саломдан кейин ўтирган ҳолларида икки марта сажда қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аср намозида уч ракъатдан кейин салом бердилар. Сўнгра туриб, ҳужрага кирдилар. Бас, қўли узун одам туриб:
«Намоз қисқа қилиндими, эй, Аллоҳнинг Расули?» деди. Сўнг у зот аччиқланган ҳолда чиқиб, тарк қилган ракъатларни ўқидилар, сўнгра салом бердилар. Кейин икки саҳв саждасини қилдилар. Кейин яна салом бердилар».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни беш ракъат ўқидилир. Бас, у зотга:
«Намозда зиёда бўлдими?» дейилди.
«Нима учун?» дедилар.
«Беш ракъат ўқидингиз», деди. У зот салом берганларидан кейин икки саҳв саждасини қилдилар».
Бошқа бир ривоятда келишича:
«Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Сизлар эслагандек, эслайман ва сизлар унутгандек, унутаман», дедилар ва сўнгра икки саҳв саждасини қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидик. У зот зиёда ёки камликка йўл қўйдилар. Иброҳим: Аллоҳга қасамки, бу фақат мен томонимдан келган, деди. Бас, биз:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, намозда бирор янгилик бўлдими?» дедик. У зот:
«Йўқ!» дедилар. Биз у кишига қилган нарсаларини айтдик. Бас, У зот:
«Қачон одам зиёда ва нуқсон қилса, икки марта сажда қилсин», дедилар ва сўнгра икки марта сажда қилдилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга намоз ўқиб, саҳвга йўл қўйдилар. Бас, икки марта саждаи саҳв қилдилар. Кейин ташаҳҳуд ўқиб, сўнг салом бердилар».
«Сунан» эгалари ва ал-Ҳоким ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио