Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУО ВА ЗИКРЛАР

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва «Аллоҳумма антассалом ва минкассалом таборакта яя залжалоли ва икром», дер эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салом берсалар «Аллоҳумма антассалом...»ни айтиш миқдорича гина ўтирар эдилар», дейилган.
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоси Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким, астағфируллоҳаллзии лаа илаҳа илла ҳува ал-ҳаююл қаююм ва атубу илайҳи» деса, уни мағфират қилинур, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Ким астағфируллоҳил азийм» деса, дейилган.

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муғира Муовияга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала куллии шаййин қодийр. Аллоҳумма лаа монеъа лимал аътайта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал жадду миннал жадду», дер эканлар» деб хат ёзди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ёки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муҳожир фақирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Кўп молли кишилар даражотларни ва доимий неъматни олиб кетдилар», дейишди. У зот:
«У надир?» дедилар. Улар:
«Биз намоз ўқиганимиздек, намоз ўқирлар. Биз рўза тутганимиздек, рўза тутирлар. Улар садақа қилурлар. Биз садақа қила олмасмиз. Улар қул озод қилурлар, биз озод қила олмасмиз», дедилар.
Бас, У зот:
«Сизни ўзингиздан олдингиларга етиб олишингиз, ўзингиздан кейингилардан ўтиб кетишингизга сабаб бўладиган, сиздан ҳеч ким афзал бўлмайдиган, фақат сиз қилганни қилсагина бўладиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар:
«Ҳа, эй, Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот:
«Ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта тасбиҳ, такбир ва ҳамд айтасиз», дедилар. Абу Солиҳ:
«Муҳожир фақирлар яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб келиб:
«Аҳли мол биродарларимиз биз қилган нарсани эшитиб қолиб, ўшанга ўхшаш ишни қилдилар», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ул Аллоҳнинг фазлидир, хоҳлаган кишисига берур», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган.

Абу Довуд:
«Ва уни, Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» билан тугатирсан» жумласини зиёда қилган.

Термизий лафзида:
«Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамду лиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар» ва ўн марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу», денглар», дейилган.

Муслим ривоятида эса:
«Ким ҳар намоздан кейин, ўттиз уч марта Аллоҳга тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шаъий қодийр»ни айтса унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам мағфират қилинур» дейилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайриянинг олдидан чиққанларида У ўз намозгоҳида эди. Қайтиб кирганларида ҳам, у ўз намозгоҳида эди. Бас, У зот:
«Ҳали ҳам ушбу намозгоҳингдамисан?» дедилар.
«Ҳа!» деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен сендан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар сен айтган нарса билан тортилса ортиқ келур: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи адада халқиҳи, ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидода калиматиҳи», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб:
«Эй, Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй, Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин, «Аллоҳумма аъиннии ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибодатика» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳар бир намоздан кейин «Муъаввизатони»ни ўқимоқлигимни амр қилдилар».
«Сунан» эгалари ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига:
«Намозда қандоқ (нарсани) айтасан?» дедилар.
«Ташаҳҳудни ўқийман ва «Аллоҳумма иннии асъалукал жанната ва аъузу бика минаннар», дейман. Аммо, мен сизнинг пичирлашингизни ҳам, Муознинг пичирлашини ҳам эплай олмайман», деди.
Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биз ҳам шунга ўхшаш пичирлаймиз», дедилар».
Бошқа бир ривоятда келишича:
«Албатта, мен ҳам, Муоз ҳам ана ўша иккови атрофида пичирлаймиз», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио