Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ВИТРНИНГ БАЁНИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кечасининг намози икки ракъат, икки ракъатдир. Агар тонг отиб қолишидан қўрқсанг, бир ракъат ила витир қил. У сенга ўқиган намозингни Витр қилиб беради», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Витр кечанинг охирида бир ракъатдир», деганлар».
Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Витр ҳар бир мусулмон зиммасидаги ҳақдир. Ким беш ракъатли Витр қилмоқчи бўлса, қилсин. Ким уч ракътли Витр қилмоқчи бўлса, қилсин. Ким бир ракъатли Витр қилмоқчи бўлса, қилсин», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

«Бошқа бир ривоятда:
«Витр ҳақдир. Бас, ким хоҳласа, етти ракъатли Витр қилсин, ким хоҳласа, беш ракъатли Витр қилсин, ким хоҳласа, уч ракъатли Витр қилсин, ким хоҳласа, бир ракъатли Витр қилсин»-дейилган.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн уч ракъатли Витр қилар эдилар. Ёшлари катта бўлиб заифлашганларида, етти ракъатли Витр қилдилар».
Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Толқ ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Бир кечада икки Витр бўлмас, деганларини эшитдим».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио