Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ВИТР ҲАҚИДА

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй, аҳли Қуръон, Витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилган.

Хорижа ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқдилар ва:
«Албатта, Аллоҳ таоло сизларга бир намозни зиёда қилди. У сизлар учун қизғиш туялардан ҳам яхшидир. У ҳам бўлса, Витрдир. У зот сизларга уни Хуфтондан то тонг отгунча қилди», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва ал-Ҳоким ривоят қилди.


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кечасидаги охирги намозингизни Витр қилинглар», дедилар».
Тўртовлари ривят қилган.

Масруқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оишага, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаяон Витр ўқир эдилар?» дедим.
«У зот ҳаммасини ҳам қилганлар; кечанинг аввалида ҳам, ўртасида ҳам, охирида ҳам Витр ўқиганлар. Вафот этган вақтларида у зотнинг Витрлари саҳар яқин қолганда эди», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кечанинг охирида тура олмасликдан қўрқса, унинг аввалида Витр ўқисин. Албатта, тунги намоз шоҳид бўлингандир. Ўша афзалдир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга, қачон Витр ўқийсан? дедилар. Кечанинг аввалида Витр ўқийман, деди у. У зот Умарга, қачон Витр ўқийсан? дедилар. Кечанинг охирида Витр ўқийман, деди у. Бас, у зот Абу Бакрга, бу эҳтиёт тарафини олибди, дедилар. Ва Умарга, бу қувват тарафини олибди, дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио