Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАЪКИДЛАНМАГАН СУННАТЛАР

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки азоннинг орасида намоз бор», деб икки марта айтдилар. Сўнгра учинчисида:
«Ким хоҳласа», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шом намозидан олдин намоз ўқинглар, деб айтдилар, учинчи мартада одамлар уни суннат қилиб олишини ёқтирмай, ким хоҳласа, дедилар».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва ундан кейинги тўрт ракъатни муҳофаза қилса, Аллоҳ унга дўзах ўтини ҳаром қилади», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳим қилсин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиб уларнинг орасида ёмон гап гапирмаган бўлса, бу унинг учун ўн икки йиллик ибодатга тенг бўлади», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Ким Шомдан кейин йигирма ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилур», дейилган.
Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио