Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САЛОМДАН ОЛДИНГИ ДУО

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намозда) дуо қилиб: «Эй, бор Худоё, албатта, мен Сендан қабр азобидан дўзах азобидан, тириклик ва ўликлик фитнасидан, Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ тилайман», дер эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Эй, бор Худоё, албатта, мен Сендан гуноҳдан ва қарздан паноҳ тилайман». Бас, У зотга бир одам:
«Бунча ҳам қарздан кўп паноҳ сўрайсиз?!» деди.
«Агар киши қарз олса, гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади», дедилар».
Уччовлари ривоят қилишган.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, менга дуо ўргатиб қўйинг, намозимда дуо қилурман, деганларида У зот:
«Эй, бор Худоё, албатта, мен ўзимга ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқа мағфират қилмас. Бас, мени Ўз ҳузурингдаги мағфират ила мағфират қилгин. Ва мени раҳмат қилгин, албатта, Сенинг Ўзинг ўта мағфиратли ва ўта раҳимдил зотсан», деб айт» деган эканлар.
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳуд билан саломнинг орасида қуйидагиларни айтар эдилар:
«Эй, бор Худоё, менинг олдин қилганимни, кейин қилганимни, махфий қилганимни, ошкора қилганимни ва ортиқча қилганимни ва Сенинг Ўзинг мендан яхши билганингни мағфират қилгин. Сенинг Ўзинг олдинга ўтқазувчи ва Сенинг Ўзинг ортга сурувчисан. Сендан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Миҳжан ибн ал-Адраъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кириб бирдан намозни тугатиб ташаҳҳуд ўқиётган ва:
«Эй, бор Худоё. Эй, биру бору туғмаган ва туғилмаган ва Унга ҳеч бири тенг бўлмаган зот, албатта, мен Сендан гуноҳларимни мағфират қилмоғингни сўрайман, деб айтаётган кишини кўрдилар. Бас, У зот:
«Батаққиқ, у мағфират қилинди», деб уч марта айтдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио