Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАМОЗДА ҚУНУТ

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод ва Шом намозларида қунут ўқир эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳуга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозида қунут ўқиганларми?» дейилганда:
«Ҳа, рукуъдан кейин, бир оз муддат», деганлар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан кейин бир ой қунут ўқиганлар. Қориларнинг қотиллари зиддига дуо қилганлар», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳга қасамки, сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини яқинлаштираман», дедилар. Бас, Абу Ҳурайра Пешин, Хуфтон ва Бамдод намозларида қунут ўқир мўминлар ҳаққига дуо қилиб, кофирларни лаънатлар эди».
Муслим, Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозида охирги ракъатдаги «Роббанаа лакал ҳамд» дан кейин «Аллоҳумма Анжи ал-Валид ибн ал-Валид ва Саламата ибн Ҳишом ва Аяяаш ибн Абу Робийъа вал мустазъафийна минал мўминийн. Аллоҳумма ушдуд ватъатака ала Музара важъалҳа алайҳим ка синнии Юсуфа. Аллоҳумма илъан лаҳяна ва Риълана ва Заквана ва Усайята асатиллаҳа ва Расулаҳу», дер эдилар. Сўнгра бу ишни: «Сенга ишда ҳеч нарса йўқ» ояти нозил бўлганда тарк қилдилар».
Уччовлари ривоят қилишган.

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Витрнинг қунутидан айтадиганим калималарни ўргатдилар: «Эй, бор Худоё, мени Ўзинг ҳидоят қилган шахсларинг ичида ҳидоят қилгин, менга Ўзинг офият берган кишиларинг ичида офият бергин. Ўзинг қарамоғингга олган кишилар ичида мени ҳам қарамоғингга олгин. Менга берган нарсаларингни баракали қилгин. Ўзинг қазо қилган нарсалар ёмонлигидан мени сақлагин. Албатта, Сен ҳукм қилурсан, Сенга ҳукм қилинмас. Албатта, Сен дўст тутган шахс хор бўлмас ва Сен душман бўлган иззатли бўлмас. Муқаддас бўлдинг Роббим ва олий бўлдинг».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган
Насаий:
«Ва саллолоҳу алан набиййи Муҳаммад»ни зиёда қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио