Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТИК ТУРИШ ВА ҚИРОАТГА ҚОДИР БЎЛМАГАН ОДАМНИНГ ҲУКМИ

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менинг бавосирим бор эди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот:
«Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг ёнбошлаб ўқи», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Ибн Аби Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Мен Қуръондан ҳеч нарсани (ёд) олишга қодир бўла олмаяпман, менга кифоя қиладиган нарсани ўргатиб қўйинг», деди. У зот:
«Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар ва лаа ҳаавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азийм», дегин, дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, бу Аллоҳ учун, мен учун-чи?» деди.
«Аллоҳумма ирҳамнии варзуқнии ваъвфу аннии ваҳдинии», дегин, дедилар.
У ўрнидан тураётиб, қўли билан мана бундоқ қилди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аммо, мана бу икки қўлини яхшиликка тўлдириб олди», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио