Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САЖДА ВА УНДАГИ ТАСБИҲ

Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўяр эдилар. Қачон турсалар, икки қўлларини икки тиззаларидан олдин кўтарар эдилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортангиз ҳам чиғаноғини итга ўхшаб ёймасин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, икки қўлларини очиб қўяр эдилар. Ҳатто қўлтиқларининг оқи зоҳир бўлар эди».
Бухорий, Муслим ривоят қилганлар.
Бошқа бир ривоятда:
«Қачон намоз ўқисалар, қўлларини қочирар эдилар. Ҳатто қўзичоқ қўллари орасидан ўтмоқчи бўлса, ўта олар эди», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқир эдик. Биримиз ҳароратнинг шиддатидан кийимнинг бир тарафини сажда қиладиган ерга қўяр эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар «Аллоҳумма лака сажадту ва бика аманту ва лака асламту. Сажада важҳии лиллазии холақаҳу ва соввараҳу ва шаққа самъаҳу ва басораҳу. Табаракаллоҳу аҳсанул холиқийн», дер эдилар».

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиган У зот рукуъларида «Субҳана Роббиял Азийм», ва саждаларида «Субҳана Роббиял Аъло» дер эдилар. Қачон раҳмат оятидан (ўқиб) ўтсалар, тўхтаб, сўрар, ва азоб оятидан (ўқиб) ўтсалар, тўхтаб паноҳ тилар эдилар».
Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилганлар.

«Қачонки «Фасаббеҳ бисми Роббикал Азийм» нозил бўлганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Буни рукуъларингизда қилинг», дедилар.
Қачонки, «Саббиҳ исма Роббикал Аъло» нозил бўлганда У зот:
«Буни саждаларингизда қилинг», дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 «Маҳбубим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени рукуъ ва сажда қилган ҳолимда қироат қилишдан наҳий қилдилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио