Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари орасига тушириб олган эдилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, пешини кифтлари орасидан тушириб олар эдилар. Нофеъ айтадики: «Ибн Умар ҳам салласининг пешини кифтлари орасига тушириб юрар эди». Термизий ривоят қилган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Салла билан ўқилган икки ракъат намоз салласиз ўқилган етмиш ракъат намоздан яхшидир». дедилар». Дайламий ривоят қилган.
|