Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МИСВОК ҲАҚИДА

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кечаси таҳажжуд намози учун турсалар, оғизларини мисвок билан ишқар эдилар».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, қўлларидаги мисвок оғизларига солиб олиб, ўъу, ўъу, деб худди қай қилаётганга ўхшаб мисвок қилаётган эканлар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар умматимга машақат бўлишни ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр қилган бўлур эдим», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганим- да, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр қилар эдим. Хуфтон намозини кечанинг учдан бирига сурар эдим», дедилар».
Бас, Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳу намозларга худди мирзалар қулоғига қалам қистириб олгандек қилиб, мисвок қистириб олиб ҳозир бўлар эди. Қачон намозга турса, албатта, мисвок қилар ва сўнг яна жойига қайтариб қўяр эди».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мисвок билан ўқилган икки ракъат намоз мисвоксиз ўқилган етмиш ракъат намоздан афзалдир», дедилар».
Аҳмад ва Дора Қутний ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио