Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СУТРА ҲАҚИДА

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз жойлари билан девор орасида бир қўй сиғадиган жой бор эди».
Уччовлари ривоят қилишган.

Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Салама розияллоҳу анҳу мусҳаф ёнидаги устун олдида намоз ўқишни танлар эди. Мен унга:
«Эй, Абу Муслим, ушбу устун олдида намоз ўқишни танлаганингизни кўрмоқдаман?» дедим. У:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни унинг олдида намоз ўқишни танлаганларини кўрган эдим», деди.
Бухорий, Муслим ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга калта найза санчиб бериларди ва У зот ўшанга томон намоз ўқир эдилар».
Уччовлари ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларини кўндаланг қилиб туриб, ўшанга томон намоз ўқир эдилар».
Уччовлари ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозхон- нинг сутраси ҳақида сўралдилар. Бас, У зот:
«Эгарнинг суянчиғи баландлигича», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки, бирингиз олдига эгар суянчиғичалик нарса- ни қўйса, унинг ортидан ким ўтганига эътибор бермай намозни ўқийверсин», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Ато раҳматуллоҳи алайҳи:
«Эгарнинг суянчиғи бир аршин ва ундан баландроғдир», деди».
Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Ҳурарйра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз намоз ўқийдиган бўлса, юзи томонга бирор нарса қўйиб олсин. Агар ҳеч нарса топмаса, асони тиклаб қўйсин. Бас, агар у билан асо ҳам бўлмаса, бир чизиқ чизиб қўйсин. Сўнгра унинг олдидан ким ўтса ҳам зарар қилмайди», дедилар».

Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир шохга ёки устунга, ёхуд дарахтга томон намоз ўқиётганларини кўрсам, албатта, ўша нарсани ўнг ёки чап қошлари тўғрисига олиб ўқиётганларини кўрдим. У нарсага тўппа-тўғри турмас эдилар».
Иккаласини Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио