Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ПОКЛИК

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ покликсиз намозни ва хиёнат аралашган садақани қабул қилинмайди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намознинг калиди покликдир, унинг ҳаром қилишлиги такбирдир ва ҳалол қилишлиги саломдир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Ал-Ҳоким саҳиҳ деди.

Асмаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Биздан биримизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолади, уни қандоқ қилади?» деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни ишқайди, кейин сув билан ювади, сўнгра сув қуяди ва унда намоз ўқийверади», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Асҳобларига намоз ўқиб бераётиб, бирдан, ковушларини ечиб, ўзларидан чап томонга қўйдилар. Буни кўриб, қавм ҳам ковушларини ечди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан кейин:
«Ковушларингизни ечишингизга нима олиб борди?» дедилар. Улар:
«Сизнинг ковушларингизни ечганингизни кўриб, биз ҳам ечдик», дейишди. Шунда у зот:
«Жиброил алайҳиссалом келиб менга уларда нопок нарса борлигини хабар қилди», дедилар ва:
«Қачон бирортангиз масжидга келса, назар солсин, агар ковушларида нопоклик кўрса, артиб ташласин ҳамда улар билан намоз ўқийверсин» деб қўшиб қўйдилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки бирортангиз намозида таҳоратини кетказиб қўйса, бурнини ушласинда, сўнгра қайрилиб чиқиб кетсин», дедилар».
Абу Довуд ва ибн Можа ривоят қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио