Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚИБЛАГА ҚАРАШ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган (гўштимиз)ни еса, бас, ўша Аллоҳнинг зиммасидаги ва Унинг Расулининг зиммасидаги мусулмондир. Бас, Аллоҳнинг аҳдига хиёнат қилманглар», дедилар».

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўн олти ой ёки ўн етти ой Байтул Мақдис томонга намоз ўқидик. Сўнгра Каъба томонга бурилиндик».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамлар Қубода Бамдод намозини ўқиб турганларида, бирдан бир одам келиб:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу кеча оят нозил қилинди. Батаҳқиқ, У кишига Каъбага қараш амр қилинди. Бас, сиз ҳам ўша томонга қаранглар», деди.
Уларнинг юзлари Шомга қараган эди, Каъбага қараб айландилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба томон юзлантиришларин яхши кўрар эдилар. Бас, Аллоҳ: «Бас, Биз юзингни осмонга қараб бурилишини кўрурмиз. Албатта, сени ўзинг рози бўлган қибла томон бурурмиз. Бас, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Ва қаерда бўлсаларингиз ҳам юзларингизни у томон бурингиз» оятини нозил қилди. Бас, У зот Каъба томон юзландилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалам:
«Мағриб ила Машриқ ораси қибладир», дедилар».
Ибн Можа, ал-Ҳоким, ад-Дора Қутний ва Термизийлар ривоят қилган.

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан зулматли кечада сафарда эдик. Қибла қайси тарафда эканини била олмадик. Биздан ҳар бир киши ўз билганича қараб намоз ўқиди. Тонг отдирганимиздан кейин буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдик. Бас: «Аллоҳнинг юзи қаён қарасангиз шул томонда» ояти нозил бўлди».
Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио