Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАФЛ НАМОЗ ЎҚИШ МАНЪ ҚИЛИНГАН ВАҚТЛАР ҲАҚИДА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши:
«Менга энг рози бўлинган кишилар гувоҳлик бердилар. Уларнинг ичида энг рози бўлингани Умардир.
«Албатта, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозидан кейин то қуёш чиққунча ва Асрдан кейин (қуёш) ботгунча намоз ўқишдан қайтарганлар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам ботишини ҳам қасд қилманглар. Чунки у Шайтоннинг шохлари орасидан чиқади», дедилар».
Яна бир ривоятда:
«Қачонки, қуёшнинг қоши чиқса, намозни у кўтарилиб бўлгунча кечга суринглар. Қачонки, қуёшнинг қоши ботса, намозни у ботиб бўлгунча кечга суринглар», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши айтадиларки:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, кечанинг қайси вақти (дуо) эшитилувчироқ?» дедим. У зот:
«Кечанинг охирги қисми. Бас, хоҳлаганингча намоз ўқи. Албатта, намоз шоҳид бўлинган ва ёзилган бўлур. Токи, Бамдодни ўқигунингча, сўнгра ҳатто қуёш чиқиб, бир ёки икки найза бўйи кўтарилгунча тўхта. Чунки, у Шайтоннинг шохлари орасидан чиқур ва кофирлар унга ибодат қилурлар. Сўнгра, хоҳлаганингча намоз ўқи. Албатта, намоз шоҳид бўлинган ва ёзилган бўлур. Токи, найзага ўзининг сояси тенглашганда тўхта. Чунки, ўша пайтда жаҳаннам қизитилур ва унинг эшиклари очилур. Қачонки, қуёш моил бўлганда, хоҳлаганингча ўқи. Албатта, намоз шоҳид бўлинган бўлур. Токи, Асрни ўқиганингдан ҳатто қуёш ботгунча тўхта. Чунки, у Шайтоннинг шохлари орасидан ботур ва кофирлар унга ибодат қилур».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Абу Довуд ва Байҳақий ривоятида:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кундан бошқада наҳорнинг яримидаги намозни хуш кўрмаганлар. Чунки, жаҳаннам Жума кунлардан бошқа вақтда қизитилади», дейилган.
Насаий ривоятида эса:
«Эй, Бани Абду Маноф, ушбу уйни тавоф қилган ва кеча-ю кундузнинг хоҳлаган соатида намоз ўқиган одамни манъ қилманглар», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки, намозга такбир айтилса, фарз намоздан бошқа намоз бўлмас», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қалам уч (тоифа)дан кўтарилган; уйқудагидан токи, уйғонгунча, ёш боладан, токи эҳтилом бўлгунча, жиннидан, токи ақли киргунча», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд куни мени урушга олиш учун кўрикдан ўтказдилар, ўшанда ўн тўрт ёшли бола эдим. Бас, менга ижозат бермадилар. Хандақ куни яна кўрикдан ўтказдилар, ўшанда ўн беш ёшли бола эдим. Бас. Менга ижозат бердилар».
Нофеъ айтадики:
«Мен Умар ибн Абдулазизнинг олдига бориб, у ўша вақтда халифа эди, ушбу ҳадисни унга айтдим. Бас, У:
«Мана шу-кичик ва каттанинг орасидаги чегарадир», деди ва омилларига ким ўн беш ёшли бўлса, (шаръий таклифни) унга фарз қилиш ҳақида мактуб юборди. Ким ундан кичик бўлса, уни аҳли аёллар ичига қўшинг», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Сабрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бола етти ёшга етганда уни намозга буюрганлар. Қачонки, ўн ёшга етса, унинг учун урининглар», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Ётар жойларини ажратинглар» зиёда қилинган.
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио