Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ВАҚТЛАР ҲАҚИДА

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жиброил тушиб менга имом бўлди. Бас, у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан намоз ўқидим, деб бормоқлари билан бешта намозни ҳисоб қилдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Сўнгра мана шунга амр қилиндим», дедилар» деган зиёда бор».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жиброил алайҳиссалом менга байтнинг (Байтуллоҳнинг) олдида икки марта имомлик қилди. Бас улардан биринчисида Пешинни соя кавушнинг тасмасича бўлганда ўқиди. Сўнгра Асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда ўқиди. Сўнгра Шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра Хуфтонни шафақ ғоиб бўлганда ўқиди. Сўнгра Бамдодни фажр ярақлаб рўзадорга таом ҳаром бўладиган вақтда ўқиди. Иккинчи мартада Пешинни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда, кечаги Аср вақтида ўқиди. Сўнгра Асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда ўқиди. Сўнгра Шомни биринчи ўқиган вақтида ўқиди. Сўнгра Хуфтонни кечанинг учдан бири кетганда ўқиди. Сўнгра Бамдодни ер ёришиб кўринганда ўқиди. Сўнгра Жиброил менга ўгрилиб қаради-да:
«Эй, Муҳаммад, манашу, сендан олдинги анбиёларнинг вақтидир. Вақт ушбу икки вақтнинг ўртасидир», деди», дедилар».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. Бас У зот:
«Бамдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча, Пешин намозининг вақти қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан, Асрнинг вақти киргунча, Аср намозининг вақти қуёш сарғайиб аввалги шохи ботгунча, Шом намозининг вақти қуёш ғоиб бўлганда шафақ тушгунча, Хуфтон намозининг вақти кечанинг ярмигача», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди.
Бас, У киши:
«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганда, Шомни қуёш ботганда, Хуфтонни одамлар кўп бўлса эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бамдодни тонг қоронғусида ўқир эдилар», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозини ўқиганларидан кейин, аёллар муртларига ўралиб чиқиб кетишар, қоронғуликдан танилмас эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозини биздан биримиз ёнидаги одамни танийдиган ҳолда бўлганида ўқир эдилар. Унда олтмиш олтидан юз оятгача қироат қилар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.
«Сунан» эгалари қилган ривоятда:
«Бамдодни ёруғлик яхши тарқалганда ўқинг. Бас ўшанинг ажри улуғдир», деганлар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совутиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб:
«Эй, Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди. Бас унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намознинг миқдори ёзда уч қадамдан беш қадамгача, қишда беш қадамдан етти қадимгача бўлар эди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Асрни ўқиганимиздан кейин биздан бир киши Қубога юриб борса, у ерга қуёш кўтирилиб турганда етиб борар эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Шом намозини (қуёш) парда ортига беркинганда ўқир эдик».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган.
Уччовлари қилган ривоятда:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Шом намозини ўқиб қайтган биримиз, ўзининг камонининг ўқи тушадиган жойни кўрадиган бўлар эди», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтон намозини кечанинг яримигача суриб туриб ўқидилар. Сўнгра:
«Батаҳқиқ, одамлар намозни ўқиб ухладилар. Аммо, сизлар, модомики намозга интизор бўлиб турдингизми, намоздадирсизлар», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, шундоқ қилиб ўқишларига амр қилган бўлар эдим», дедилар».
Уччовлари ривоят қилишган.
Термизий ривоятида:
«Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларга Хуфтонни кечанинг учдан биригача ёки яримигача орқага суришни амр қилган бўлар эдим», деганлар».

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни ва ундан кейин гаплашишни хуш кўрмас эдилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:
«Эй, Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл, тенгини топганда», дедилар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намознинг аввалги вақти, Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти, Аллоҳнинг авфидир», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио