Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, киши ила ширк ва куфрнинг орасида намозни тарк қилиш бордир», дедилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз билан уларнинг орасидаги аҳднома намоздир. Бас, ким уни тарк қилса, батаҳқиқ, кофир бўлибди», дедилар».
Абдуллоҳ ибн Шақиқ: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари намоздан бошқа амаллардан бирортасини тарк этишни куфр, деб билмас эдилар», деди». Иккисини Термизий ривоят қилган.
|