Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш чиқишидан олдин Бамдоддан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, Бамдодни топибдур. Ким қуёш ботишидан олдин Асрдан бир ракъат топса, батаҳқиқ, Асрни топибдир», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир», дедилар». Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.
|