Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАҲОРАТНИНГ ОДОБЛАРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки бирортангиз қўли қаерда турганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таҳорати йўқнинг-намози йўқ. «Бисмиллоҳ»ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим», дедилар».
Молик ва Бухорий ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», дедилар».
Бухорий, Шофеъий ва Насаий ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилар ва мисвокни ювишим учун менга берар эдилар. Мен дарҳол аввал ўзим мисвок қилар ва сўнгра уни ювиб у зотга берар эдим».
Абу Довуд ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўн нарса фитратдан (соф табиатдан)дир; Мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ (туки)ни юлиш, қовуқ (туки)ни қириш, истинжо қилиш ва Мисъаб, ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадиларки:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ратл сув сиғадиган идишдан таҳорат қилар эдилар ва бир соъ ила ғусл қилар эдилар».
Абу Довуд ривоят қилганлар ва:
«Аҳмад ибн Ҳанбал: «Бир соъ беш ратл ва учдан бир ратл бўлади», деганлар», деганлар.

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг:
«Эй, бор Худоё, қачонки, жаннатга кирсам, жаннатнинг ўнг томонидаги оқ нарсани менга беришингни сўрайман», деяётганини эшитиб қолиб:
«Эй, болам, Аллоҳдан жаннатга киритишини ва дўзахдан паноҳ беришини сўра! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Келажакда, албатта, ушбу умматнинг ичида покликда ва дуода ҳаддидан ошадиган қавмлар бўлажак», деганларини эшитганман, дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ал-Ҳакам ёки Ибн ал-Ҳакам отасидан ривоят қилади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сийдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув сепдилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «таҳорат учун Валҳон деб айтиладиган шайтон бор. Сув васвасасидан сақланинглар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир латталари бўлиб, таҳоратдан кейин артинар эдилар».
Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио