Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАЖОСАТНИ КЕТКАЗИШ ҲАҚИДА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Маймунанинг озод қилган чўрисига садақадан берилган қўйнинг ўлигини кўрдилар ва:
«Бунинг терисидан манфаатлансангиз-чи!» деди- лар. Улар:
«Бу ҳаром ўлган», дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни емоқ ҳаромдир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 «У киши «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Вақтики, ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлур, деганларини эшитганман»деганлар».
Бошқа бир ривоятда:
«Қайси бир ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлур», дейилган.
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Ваъла ас-Сабаъийдан ривоят қилинади:
«Мен Ибн Аббосдан:
«Биз мағрибда бўламиз, мажусийлар мешларда сув ва ёғ келтирадилар?» деб сўрадим. У:
«Ичавер», деди. Мен:
«Бу сенинг фикрингчами?» дедим. У:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, у(тери)нинг ошланиши покланиши, деганларини эшитганман», деди.
Муслим ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Вақтики, сизлардан бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин. Сўнгра у (идиш)ни етти марта ювсин», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: у(ювиш)лардан биринчиси ёки у(ювиш)лардан биттаси тупроқ билан бўлсин.
Яна бошқа ривоятда: еттинчиси тупроқ билан бўлсин, дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио