Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Шукр

"Инсонларга шукр қилувчи киши Аллоҳ таолога энг кўп шукр қилувчи кишидир" (Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", V жузъ, 212-бет).

Шарҳи: "Шукр" дегани "Аллоҳга шукр" деб қуруқ такрорлаб юришдан-гина иборат эмас. Мутафаккир олимларнинг сўзларига кўра, шукр:
1) неъмат берувчи Зотни билиш;
2) неъмат бергани учун дилдан шодланиш;
3) неъматни зарур ўринларга, тегишли ерларга ишлатишдир. Аллоҳга қилинган ҳақиқий шукр шулардан иборат.    Инсонларга бўладиган шукр эса, уларнинг яхшиликларини билиш ва миннатдорлик билдириб, қўлдан келганича уларга ҳурмат ва марҳамат кўрсатишдан иборат.
Неъматга қарши шукр қилиш, эзгу ишларга мукофотлар бериб туриш яхши ахлоқдан бўлиши билан бирга, ижтимоий ишлардан ҳамдир. Шундай қилинмаса, жамиятда кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқиши мумкин. Шукр ва мукофот неъматнинг давомли бўлишига сабаб бўлса, уни эътиборсиз қолдириш ва шукрини адо этмаслик шу неъматнинг кесилишига ва тўхтаб қолишига сабаб экани маълум.
Бандаларнинг хусусий ва умумий яхшиликлари қадрланмаса, шу неъмат ва яхшиликларнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлганидан, инсонлар ва миллат учун қилинган жиноят ҳисобланади. Қадрига етилмаса, муносиб баҳо олмаса, моддий ва маънавий рағбатлантирилмаса, одамлар эзгу хизматлардан кўнгиллари совийди, қилмай қўйишади.
Шу билан бирга, эзгуликлари ва неъматлари эвазига бирон мукофот умид қилмай, хизматлари қадрини билмаётганларига эътибор бермай, холис Аллоҳ йўлида яхшиликлар қилаётган кишилар ҳам бўлиши мумкин. Балки ҳозир орамизда ҳам топилар, лекин бундай одамлар жуда оз бўлганидан уларга қараб ҳукм чиқариш жуда қийин.
Шу сабабдан Расулуллоҳ (с.а.в.) бандаларнинг яхшиликлари, етказган фойдалари ва қилган хизматлари учун шукр этиш лозимлигини эслатдилар ва бу шукрлар ҳақиқатда Аллоҳ таолога шукр қилиш эканини ушбу ҳадиси шарифда баён этдилар.
Шайх Абдул Қоҳир ал-Журжоний зикр қилган бир ҳикоя жуда ҳам латиф бўлганидан биз у ҳикояни ушбу ҳадиси шариф муносабати билан баён қиламиз.
Бир мажлисда Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳассон исмли саҳобадан жоҳилият замонидаги шеърларидан ўқиб беришни сўраганлар. Ҳассон Аъша тарафидан Алқима ибн Алосани қўшиб сўзлаган ҳажв қасидасини ўқиди. Бу қасидани эшитиб Расулуллоҳ (с.а.в.) хурсанд бўлмаган бўлсалар керак, Ҳассонга қараб: "Эй Ҳассон, бундан кейин менинг ҳузуримда ушбу қасидани ўқима!" дедилар.
Ҳажв бўлгани учун ёқтирмадилармикан, деб ўйлаган Ҳассон: "Эй Расулуллоҳ (с.а.в.), бу қасидада ҳажв қилинган Алқима Қайсар подшоҳи ҳузурида турувчи бир мушрикдир, унинг ҳажв қилинишида  нима зарар бор?" деб савол берди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қайсар мен ҳаққимда сўраганида Абу Суфён мени ёмонлашга ҳаракат қилган бир пайтда, Алқима мени рост ва яхши таърифлаган. Бу яхшилигига мукофот бериш зарур", дедилар. Ва: "Одамларнинг одамларга шукр қилувчилари Аллоҳга шукр қилувчи кишилар жумласидан ҳисобланадилар" ("Далоилу Иъжоз", 16-бет), деб ушбу ҳадисни айтдилар.
Изоҳ:Алқима машҳур одамлардан бўлиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида мусулмон бўлган эди, қандайдир сабабларга кўра кейин муртад бўлиб Шомга кетди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларида Рум Қайсарига яхши гапларни ўша пайтда айтган. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) вафотларидан кейин яна Исломга қайтди. Ислом ҳофизлари уни саҳобалар қаторида зикр қилишади. Бу саҳоба ҳақида тортишувлар кўп бўлиб, "Ағони" китобининг турли ўринларида зикр қилинади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио