Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қалбнинг фатвоси

"Ўз нафсингиздан фатво сўранг! Қалб ва нафс хотиржам, қарор топиб қилинган иш эзгуликдир. Қалбни ғаш қилувчи (виждонни азобга солувчи) ҳар қандай иш гуноҳдир. Кишилар фатво берсалар ҳам, сиз ўз қалбингиздан фатво сўранг!" ( Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", IV жузъ, 228-бет)

Шарҳи: Халқ орасида ҳадисдаги маънога яқин: "Одамлардан сўра, лекин билганингдан қолма!" деган бир мақол бор. Ҳадис кишилардан маслаҳат сўрашни, кейин эса ўз фикри билан иш қилишни буюради. Бу сўз, албатта, ҳар ким учун эмас, балки кўнгиллари соф, ақллари комил, яхши билан ёмоннинг фарқини айира биладиган, ҳар ишнинг
натижасини англай олар даражада илм ҳосил қилган кишилар учундир.
Шундай бўлса ҳам, Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу ҳикматли сўзлари билан умматга ўз ишларини муҳокама қилишни, фикрда мустақил бўлишни маслаҳат берадилар, қўлга ўргатилган қуш мисоли ҳар бир ишорат кетидан чопиб юришни ва кўр-кўрона тақлид қилишни манъ этадилар, ақл ишлатишга, фикр юрита билишга, басийратли (дил кўзи очиқ) ва ҳар вақт эътиборли бўлишга ундайдилар.
Бундан одам қай бир ишга қўл урса, шу соҳа одамларидан маслаҳат сўраши, айни чоқда, ўзи ўйлаб, текшириб кўрганидан кейингина киришиши зарурлиги келиб чиқади. Чунки киши ўз ҳолини ўзи яхшироқ билгани учун бошқаларнинг хаёлига келмайдиган нарсаларни аввал ўзи ҳис қилиши тажрибалардан маълумдир.
Вобиса исмли бир саҳоба: "Эзгулик ва ёвузлик қандай нарса?" деб сўради. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга жавобан ушбу ҳадисни айтдилар. Бу ҳадис бир кишига қарата айтилган бўлса-да, ҳукми бутун уммат учун умумий эканида шубҳа йўқ.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио