Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Аҳмоқдан йироқ бўлинг

"Аҳмок билан муносабатни узинг!"

Шарҳи: Ҳадиси шариф аҳмоқ билан дўстлашиш, муносабатда бўлиш, муомала қилишни манъ этади. Аҳмоқлик бедаво дард экани маълумдир. Бу ҳақида араб шоири:
"Ҳар касалликнинг давоси бордир,
Аҳмоқликчи, тузалмас дарддир",
деб жуда тўғри айтган.
"Аҳмоқ дўстдан ақлли душман яхшироқ", деган ҳикматли сўз жуда кўп тажрибалардан кейин айтилган.
Халифа Умар (р.а.): "Аҳмоқ билан муносабатда бўлишдан сақланинг, аҳмоқ фойда қилиш қасди билан зарар келтириши мумкин, чунки у аҳмоқдир", деганлар.
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аҳмоқлар билан дўст бўлишдан қайтаришларидаги ҳикмат ҳам шунда. Бунга бошқа далиллар келтириб ўтиришга зарурат йўқ.
Имом Шофеъийнинг: "Фақиҳ, доно кишилар учун аҳмоқ, нодон ишилар ҳам зарурдир", деган сўзидан муроди аҳмоқ билан дўстлаиш ва муносабатда бўлиш эмас, балки аҳмоқлардан худди оёқлари ўрнашмаган сўрининг бир оёғи остига тараша қистириб қўйилганидек ақтинча фойда олишдир. Йўқса, аҳмоқдан фойда кутиш арпа экилган ердан буғдой униб чиқишини кутишга ўхшаш маъносиз бир ишдир.
Улуғ зотлардан бирининг: "Даво қилишим сабабли кўр кўзлар очилди, баданига оқ тушганлар сиҳат топдилар, аммо аҳмоққа ҳеч бир даво топа олмадим, қанча даволамоқчи бўлсам ҳам, аҳмоқлигича олди!" деб зорлангани ривоят қилинади.
Бир кишининг аҳмоқ ёки ақлли эканини билиш учун унга маҳол қийин) нарсалардан сўзлаб кўриш керак, агар у киши шунга кўнглида муҳокама қилмай, фикрламай ишониб кетаверса, у киши аҳмоқдир. Шоир:
"Одамнинг аҳмоқлиғига истама бошқа далил,
Қилса тасдиқ ҳар эшитган сўзини ул бе қилу қол",
деган.
Бу ҳадисда аҳмоқ бўлиб яратилган кишилар назарда тутилган. ‘ўқса, аҳмоқликнинг баъзи белгилари ҳамма одамда, ҳатто жуда ақли кишиларда ҳам топилиши мумкин.
Одам боласи аҳмоқ ва паст хулқлилар билан эмас, балки кўп тажриба кўрган, узун умр сурган кексалар, маълумотлари кенг олимар, зарарли ва фойдали нарсани фарқлай оладиган ҳакимлар, зеҳнлари ўткир, ўзлари холис, тиниқ фикрлайдиган ёшлар билан суҳбатшиши, мумкин қадар улардан фойда олиши зарурдир.
"Улуғлар билан ўтиринг, уламолардан сўранг, ҳакимларга аралашиб юринг!" деган ҳикматли сўзнинг мазмуни ҳам ушбу нарсанинг ўзгинасидир. Баъзи муҳаддис олимлар буни ҳадис ҳам деб ривоят қилишади.


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио