Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Суюмлилик шарти

"Дунёга ҳарис бўлма, сени Аллоҳ яхши кўради, кишилар қўлида бўлган нарсаларни тамаъ этма, сени улар яхши
кўрадилар"
. (Ибн Можа. "Сунан", II жузъ, 272-бет)

Шарҳи: Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу ҳадисни: "Менга Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам яхши кўрадиган бир амални ўргатинг!" деб сўраган бир одамга қарата айтган эдилар.
Зоҳид бўлишни фақирлик деб англаш ярамаганидек, бой бў-лишни ҳам дунёга ҳарислик деб тушуниш тўғри бўлмайди. Бойлик би-лан дунёга ҳирспи бўлмаслик баъзи бир кишиларда жам бўлганидек, дунёга ҳирс қўйиш билан фақирликнинг бир кишида тўпланганини кўриш мумкин.
Сулаймон пайғамбар (а.с.) бой бўлатуриб ҳарис бўлмаганлар ва қўл кучи билан кун ўтказар эдилар. Ҳалолдан топилган ва Аллоҳ  таолонинг амрини бажаришдан тўсмайдиган бойлик зоҳидликка тескари эмас. Шунингдек, зоҳидлик ғорга кириб ёки дунёдан узлат этиб, такяларда ибодат қилиб ётиш деган сўз ҳам эмас.
Ўтган асрларда мусулмонлар, умуман саҳобалар такя ва ғорларда ибодат қилиб ётмадилар. Асҳоби суфа эса, ўзларининг уйлари ва оилалари йўқлигидан масжидларда туришар эди. Лекин у вақтнинг масжидлари бу кундаги масжидларга ўхшаб ҳашаматли эмас, балки оддий бўлса ҳам, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий муаммолари ҳал этиладиган умумий бир ўрин эди.
Асҳоби суфа Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга сафарларга боришар ва Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам у саҳобалари борган жойларга бирга борар эдилар, бошқалардан ортиқ намоз ўқиш ёки рўза тутиш билан танилмасдилар. Аммо оилалари ва уйлари бўлган саҳобаларнинг баъзилари бозорларда касб қилишар ва баъзилари боғлар ўстириб, деҳқончилик билан шуғулланишар эди. Бизнинг ҳозирги кунда бир қишлоқ кишиси бозорга бориб касб этгани, қирга чиқиб экин эккани каби, саҳобалар ҳам касб қилишар ва ўзлари учун бирор фойдали иш билан шуғулланишар эди. Шу билан бир қаторда, улар зоҳидлардан эдилар. Чунки улар дунёга ҳарис эмас эдилар.
Ҳадиси шариф бандаларнинг муҳаббатларини орзу этиш мазаммат қилинган ишлардан эмаслигини англатади. Ўз қўлларида бўлган нарсани аямаган, борига қаноат қилган кишиларнинг халқ муҳаббатига сазовор бўлиши табиий ҳолдир. Имом Шофеъий:

"Дунё эрур кимнингки орзулари,
Билиб қўйсин, мен уни тотиб кўрдим.
Бу дунёнинг лаззату азоблари
Бошим узра қулаб тушганин кўрдим.
Дунё жарда ётган бир ўлимтикдир,
Унга тиш қайраган итлари бисёр.
Бу итлардан саломатлар бўлур нодир,
Юмиб кўз нари кетган эрур ҳушёр.
Гар дунё учун итдек ташлансангиз,
Унинг итлари бирла ғажишгайсиз, қопишгайсиз!"
деб нақадар маъноли сўзлаган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио