Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ёмон туш

"Сизлардан бирортангизни тушингизда шайтон васвасага солса, эрталаб уни кишиларга сўзламасин!" (Муслим. "Саҳиҳ", II жузъ, 202-бет, Аҳмад ибн Ханбал "Муснад", III жузъ, 315-бет. Лафзлар Муслимники)

Шарҳи: Қўрқинчли ва тартибсиз тушлар, кундузи фикрлаб юрган нарсаларнинг уйқуда аралашиб кўриниши Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳадисларида "шайтон васвасаси" деб таъбир этилади. Бундай тушлар дуруст эмас, уларни сўзлаб юришда ҳам ҳеч қандай маъно йўқ.
Қўрқинчли тушлар кўрилса, уйғонгандан кейин чап тарафга уч марта туфуриш ва унинг ёмонлигидан Аллоҳга сиғиниш ҳамда иккин-чи тарафга ўгирилиб ётиш зарур.
Ҳадислар худди шундай таълим беради. Шундай қилинса, тушлардан ҳеч бир зарар бўлмаслики баён этилали.
Улуғ саҳобалардан Абу Қатода ал-Ансорий (р.а.): "Ёмон тушлар кўришим сабабли жуда қўрқар эдим. Расулуллоҳдан (с.а.в.) эшитганимдан кейин қўрқинчли тушларга ҳеч аҳамият бермай қўйдим. Уйғонишим билан чап томонимга уч марта туфуриб, ёмонлигидан Аллоҳга сиғиниб, бошқа тарафимга қараб ётаман, кишиларга сўзлаб юрмайман ва тушлардан зарар ҳам кўрмайман" (Муслим. "Саҳиҳ", II жузъ, 199-бет.), деб сўзлагани ривоят қилингандир.
Расулуллоҳ (с.а.в.) хитоб қилиб турганларида бир аъробий келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули! Тушимда бошимни кесиб ташладилар, орқасидан бориб тутиб олдим-да, ўрнига қўйдим" ( Ибн Можа. "Сунан", II жузъ, 235-бет), деган эди, ушбу шарҳлаётган ҳадисни шу аъробийга қарата айтиб, ундай тушлар дуруст тушлар жумласидан эмаслигини, шайтоннинг васвасаси эканини баён қилган эдилар.
Тушларнинг ростлари ҳам бўлади, лекин ҳаммаси эмас, балки баъзи кишиларнинг баъзи тушларигинадир. Булар ҳадисларда "рост, тўғри тушлар" деб таърифланади.
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мўминнинг туши пайғамбарликнинг қирқ олтидан бир жузъидир", дедилар (Муслим. "Саҳиҳ", II жузъ, 200-бет). Бунда табиий, дуруст, рост тушларни назарда тутганлар. Рост тушнинг пайғамбарликнинг қирқ олти бўлагидан бир бўлаги эканини баъзи олимлар қуйидагича тушунтиришади:
"Расулуллоҳнинг (с.а.в.) пайғамбарлик муддатлари йигирма уч йил бўлиб, аввалги олти ойи фақат туш кўришдангина иборат эди. Бунга кўра йигирма уч йилнинг қирқ олтинчи бўлаги олти ой бўлади" (Муслим. "Саҳиҳ"ига Имоми Нававий  шарҳи, XI жузъ, 35-бет. Лекин бу сўзга кўп олимлар қўшилмайдилар).

Фан аҳлининг сўзига кўра, туш қувваи ҳофиза ва қувваи ваҳимада бўлган нарсаларнинг уйқуда мужассам бўлиши ҳамда ҳақиқат ҳолида кўринишидан иборатдир. Ҳар кишининг туши ўзига мувофиқ равишда кўринишида тушнинг қувваи ҳофиза ва қувваи ваҳима таъсирининг димоғ (мия) ҳузурида мужассам бўпиб кўринишига далилдир. Шу билан бирга, кўнгиллари соф, меъдалари саломат, ваҳм ва хаёлотдан фориғ бўлган баъзи одамларнинг баъзи тушлари дуруст бўлиши мумкин экани инкор этилмайди ва: "Бунинг сабаби яхши англашилмаса-да, ҳақиқат ҳамда воқеъликда бор", дейилади.
Ҳар кимнинг туши пайғамбарликдан бир бўлак бўлавермайди ва ҳар кимнинг кўргани дуруст туш жумласигя ҳам киравермайди. Росттушлар билан шайгон васвасасини айириш ҳам енгил иш эмас.

Шунинг учун тушларга ортиқча аҳамият бермаслик, сўзлаб вақт ўтказмаслик керак. Хотиржамликда, роҳат-фароғатда яшаш шундадир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио