Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Сирлашиш меъёри

"Агар уч киши бўлсангизлар, иккиталарингиз яширин гаплашманглар. Чунки бундай қилиш учинчи кишини қайғу ва шубҳага солади. Агар бошқа кишиларга қўшилиб кўпай-сангизлар, унда иккиталарингиз сирлашсангиз бўлади"(Имом Бухорий. "Саҳиҳ", VII жузъ, 142-бет; Муслим. "Саҳих" II жузъ 179 бет, бу ердаги лафзлар Муслимники.).

Шарҳи: Уч кишилик даврада бир шерикларини ажратиб, икки кишининг алоҳида сирлашиши суҳбат, улфат ва биродарлик одобларига зиддир. Учинчи шериклари билмайдиган тилда ёки ёзув ёрдамида гаплашиш ҳам шу ҳадисга биноан манъ қилинади. Катта мажлисларда йиғилганларнингқулоқларига пичирлашиб гаплашиб ўтиришлари ва гўё катта ишларни бошқарувчилар сирларини билувчилардек ўзларини кўрсатишлари тарбиясизлик ва ахлоқсизликдир.
Бу иш ҳаромми ёки макруҳми?
Замон ва кишиларга қараб, бу ҳукм ўзгариб туради. Масалан: ёмон ниятдаги икки кишининг ажралиб сирлашиши ҳаром бўлса, бундай нарсаларга аҳамият бермай ва илтифот этмай турган одам олдида қолган икки кишининг сирлашиши макруҳдир.
Ҳарҳолда, суҳбатдошлик ва улфатлик ҳақларига риоя қилиш тўғрисидаги Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бу фармонлари умматни тўғри йўлга етаклаш ва уларга бир-бирларининг ҳақларига риоя қилишни ўргатиш учун айтилган муҳим бир насиҳатдир. Бу мазмунда яна бош-қа ҳадислар ҳам бор.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио