Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Оилада адолат

"Бир киши никоҳидаги хотинларига (кечани ўтказишда, озиқ-овқат, кийим-кечак ва мол-мулк беришда ҳамда шунга ўхшаш ишларида) ўрталарида адолат қилмаса, қиёмат кунида ярим аъзоси қуриган (ёки фалаж бўлган) ҳолда халқ ҳузурига келади. (Имом Термизий. "Жомеъ", I жузъ, 136-бет)

Шарҳи: Мусулмонлар тўрттагача хотин олишлари мумкин, лекин жуда кўп шартлар остидагина мумкиндир. Зарурат вақтларида биттадан ортиқ хотин олишга рухсат берувчи шариат одоб ва ахлоқ нуқтаи назаридан бу ишни баъзи кишилар учун манъ ҳам қилади. Ҳарҳолда, касаллик ва фарзандсизлик ёки муҳаббатсизлик каби узрлар, заруратлар, сабаблар бўлмаганида ёки шу сабаблар бўлса-да, оят ва ҳадисда айтилган адолатни барпо қилишга кўзи етмаса, хотин устига хотин олишдан сақланиши керак. Лекин бирон сабаб билан хотин ус-тига хотин олган одам улар ўртасида адолат қилишга, Расулуллоҳ-нинг (с.а.в.) бу тўғридаги насиҳатларини жойига етказиб бажаришга тиришиши ва қиёмат куни халқ ҳузурида масхара бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши лозим. Фақат, бир хотин розилик билан ҳаққидан кечса ёки бошқа кундошига бағишласа, бу вақтда адолат қилиш шарт бўлмайди. Агар ҳаққидан кечган хотин шу иши учун ўкиниб, сўзини қайтариб олса, у ҳолда эрга адолатни қарор топтириш вожиб бўлади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио