Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бойлик аломати

"Агар мол-дунёингиз кўп бўлса, шу мол-дунёнинг асари сизда кўриниб турсин" (Насаий. "Сунан", II жузъ, 298-бет).

Шарҳи: Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига бир киши эски, исқирт кийимларда кирган эди, унинг бой ёки камбағаллигини суриштирдилар. Шунда киши ўзининг бой эканини билдирди. Ушбу ҳадисни Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша одамга қарата сўзлаган эдилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу саҳобада Аллоҳ берган неъматнинг асари кўриниб туришини орзу қилганлар. Яхши, тоза, пок кийимлар кийиб юришга буюрганлар.
Аллоҳ берган неъматни изҳор қилиш учун қиммат кийимлар ки-йиб юриш шариатда манъ қилинган эмас. Ҳадис ҳукмига кўра, кибрланиш ва бошқалардан юқори туриш нияти бўлса, у ҳолда янги кийим кийиб юриш ҳам, эски, кир кийимда юриш ҳам қоралангандир. Бу ҳақда тил билан гапириб ўтиришда кўп маъно йўқ, балки эътибор ниятдадир. Ҳар кимга ўзининг нияти жуда яхши маълум. Ният ҳақида биринчи ҳадисда кенг тўхталиб ўтганмиз. Абу Довуд узун бир ҳадиснинг орасида:
"Кийимларингизни ислоҳ қилиб, яхшилаб кийинглар!" жумласини ривоят қилади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио