Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Яхшилик ёмонликни кетказади

"Агар (бандалик қилиб) бирор гуноҳ иш қилган бўлсангиз, унинг орқасидан бир яхши ишни эргаштириб кўйинг, шу амалингиз аввалги гуноҳингизни кеткизса, ажаб эмас" (Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", V жузъ, 169-бет).

Шарҳи: Бундан мақсад гуноҳ ишларга юз тутган бандаларни тавбага ундаш ва нечоғли бўлса ҳам бирон эзгулик қилиб, гуноҳларини енгиллаштиришга ҳаракатлантиришдир.
Масалан: шариатда манъ қилинган нарсаларни эшитиб қолса, кетидан Қуръони карим тиловатини тинглаш керак; гуноҳли ерларда ўтиришга тўғри келиб қолганида, у ердан чиқилганидан кейин эътикоф нияти билан масжидда ўтириш лозим; баъзан бандачилик орқасида ғийбат қилиб қўйилса, орқасидан шу ғийбат қилинган одамнинг яхши томонларидан сўзлаш керак. Шуларга ўхшаш ишлар эзгу амаллар жумласидандир. Хулоса, ҳар бир гуноҳни ўз жинсидан бўлган бир яхшилик билан тузатиш зарурдир.
Аллоҳ таоло бу тўғрида Қуръони каримда шундай деб хабар беради: «Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур» (Худ сураси, 116-оят).
Абу Зарр (р.а.) исмли саҳоба: "Эй Аллоҳнинг Расули, менга бир васият қилинг!" деб илтимос қилганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) унга ушбу ҳадисни айтган эдилар. Абу Заррга бўлган бу васият унинг ўзигагина хос эмас, балки бутун умматга умумий тегишлидир. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Муоз ибн Жабалга (р.а.) қарата:
"Бирор қилган ёмонлигинг ортидан бирор яхшилик қилгин, шояд шу қилган эзгулигинг ҳалиги гуноҳингни босиб кетса ва шуни эсда тутгинки, инсонлардан Яратувчисига ёқимлиси чиройли хулқлиги-дир" (Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", V жузъ, 228-бет), деб айтган сўзлари ҳам шу мазмундадир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио