Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қўшничилик

"Агар кўшниларингиз сиз ҳақингизда яхши фикр билдирсалар, билингки, сиз яхши одамсиз, агар улар сиз ҳақинггизда ёмон фикр билдирсалар, билингки, сиз ёмон одамсиз" (Ибн Можа. "Сунан", II жузъ, 288-бет).

Шарҳи: Киши ўзи ҳақида янглиш фикрда бўлиши, ўзининг айбларини кўрмаслиги ёки билмаслиги мумкин. Ўз ҳолини билмоқчи бўлганларга энг яхши йўл бошқаларнинг сўзларига эътибор беришдир. Агарда кишилар сиз тўғрингизда яхши гувоҳлик беришса, шодланишингиз ва шу ҳолатни йўқотмаслик учун яна ҳам саъй-ҳаракат қилишингиз керак. Агарда улар ёмон гувоҳлик беришса, билингизки, ёмонлик сари юзланибсиз, тезлик билан ўзингизни ислоҳ қилишингиз лозим. Ҳар бир инсоннинг ҳолати унинг қўшнилари, таниш-билишлари ва яқин муомалада бўладиган дўстларига маълумдир. Шу сабабли ана шу одамларнинг баҳолари эътиборга олинади. Киши ўзининг қандай одам эканини билгиси келса, қўшниларининг гапига қулоқ солсин, фақат гувоҳлик берувчи қўшни соф виждонли, мўмин-мусулмон бўлиши, ёлғончи, ахлоқсиз бўлмаслиги шарт.
Эътиборсиз ва виждони нопок, ахлоқи бузуқ одамларнинг баҳоларида ҳеч бир ҳикмат ва маъно бўлмайди. Шунга қарамай, яъни, қўшни қандай бўлишидан қатъи назар, у билан яхши муомалада бўлиш ва қўшнилик ҳаққига риоя этиш мусулмон кишининг бўйнидаги вазифадир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио