Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мўминлик аломати

"Яхши ишларингиз сизни шодлантирса ва ёмон ишларингиз сизни қайғуга солса, билингки, сиз мўмин бандасиз" (Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", V жузъ, 252-бет).

Шарҳи: Аллоҳ таоло рози бўладиган ишлар учун шодланиш ҳамда Аллоҳ таоло ғазабланадиган, норози бўладиган ишлар сабабли қайғуга тушиш, ўкиниш, албатта, мўминлик аломатидир. Чунки имонсиз киши учун эзгулик билан ёвузлик орасида унча кўп айирма бўлмайди. Имонли киши ўзи қилиб қўйган ёмонликдан виждони азобланиши, қайғуриши ва аввалги эзгу амалларини эсга олиб, истиқболидан умидвор бўлиши ҳамда яхши ишлар қилишга янада астойдил киришиши табиий ҳолдир. Лекин ўзи қилган эзгу амаллари билан мақтаниб-ҳаволаниш, ўзини Аллоҳ таолога яқин зотлардан деб ҳисоблаб ёки, ичида бўлса ҳам, "Энди мен яхши амаллар қилдим", деган хаёл билан юриш дуруст эмас, балки одобсизлик ва бемаъниликдир. Бундан ғафлатда қолмаслик керак.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио