Жавомеъул калим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Офат келганида

"Бир ерда вабо таркалганини эшитсаларинг, у ерга борманглар, агар яшаб турган жойингизда вабо тарқалса, бошқа ерга чиқманглар!" (Имом Бухорий."Саҳиҳ", VII жузъ, 21-бет; Аҳмад ибн Ҳанбал. "Муснад", V жузъ, 206-бет)

Шарҳи: Вабо (тоъувн) бизнинг мамлакатимизда "ўлат" номи билан ҳам машҳурдир. У юқумли касаллик бўлиб, эски замонлардан буён дунёга маълумдир. Ислом тарихида маълум ваболардан энг қўрқинчлиси ҳижрий 18-йили (милоднинг 640-йили) Шом мамлакатида "Амвос вабоси" номи билан машҳур бўлган вабодир. (Амвос Шомдаги бир қишлоқнинг номи бўлиб, бу хасталик ўша ерга биринчи марта тарқалгани учун шу ном - "Тоъувни Амвос" билан тарихда қолган.)
Машҳур саҳобалардан Абу Убайда, Муоз, Язид ибн Абу Суфён, Ҳарс ибн Ҳишом ва бошқалар шу вабодан вафот қилишган. Вабо микроблар воситаси билан тарқалувчи битта касалликнинг номи бўлса-да, ҳадис умуман микроблар воситасида тарқалиб, одам болаларига юқиб, уларни ҳалокатга учратадиган ҳар бир хасталикни, ҳар бир юқумли касалликни назарда тутади. Бунга қизамиқ, чечак ва бошқалар ҳам киради.
Биз яшаб турган ушбу асрда юқумли касалликларга ҳар турли даволар, дори-дармонлар топилган бўлса ҳам, лекин чораларнинг энг яхшиси, ушбу ҳадиси шарифда айтилганидек, соғлар билан беморларни аралаштирмаслик, мумкин қадар касалларни алоҳида ҳолатда ушлаб туришдир.
Тананинг тозалиги, кийимлар ва ўрин-жойнинг покизалиги, хоналар ҳавосининг соф бўлиши юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олувчи асосий омиллардан ҳисобланади.
Халифа Умар (р.а.) қўл остидаги халқнинг аҳволини билиш ва Ислом қўшинининг жанговар ҳолатини кўриш қасдида, ҳижратнинг 18 йили Раби-ул-охир ойида Мадинадан Шом мамлакатига сафар қиладилар. Шу йил муҳаррам ва сафар ойларида бўлган кучли ва қўр-қинчли вабо касаллиги босилиб, халифа Умарга: "Энди вабо енгилди, хавф йўқолди", деб хабар келган эди. Аммо улар йўлга чиққанларидан сўнг, Шомда вабо яна қайтадан қўзғалиб, кучайиб кетади. Табук яқинидаги Сурғ номли бир қишлоққа етиб келишганида Шом аскарларининг бошлиғи Абу Убайда (р.а.) қўшинлари билан уларга пешвоз чиқади ва Шомда вабо яна қўзғалганини айтади. Бу хабардан сўнг Ҳазрати Умар (р.а.) Шомга кирмасдан, ушбу ҳадисга амал қилган ҳолда, орқага Мадинага қайтадилар.
"Эй мўминларнинг амири, Аллоҳнинг тақдиридан қочасизми?" деб сўраганларга: "Аллоҳнинг тақдири билан кайтамиз деб жавоб берганлари ривоят қилинган.
Юқумли касалликлардан сақланиш ва тиб қоидаларига риоя қилиш зарурий ишлардан экани ушбу ҳадисдан очиқ кўриниб турибди. Бани Сақиф тарафидан элчи бўлиб келганлар орасида моҳов касаллиги билан оғриган бир одам борлигини билганларидан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) у одамнинг олдига бир кишини юбориб: "Сенинг байъатинг шу ҳолатингда ҳам қабул бўлади. Энди қайтиб кет!" деб айттирганларини Имом Муслим ривоят қилади (Муслим. "Саҳиҳ", II жузъ, 192-бетдаги 1163-ҳадисга қаралсин).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио